муносабат
билан улашинг
1. Кишилар ўртасидаги алоқа, муомала.
-
[Элмуродга] Эшоннинг муносабати ҳам ўзгарди. Илгаригидай қаттиқ сўкмай қўйди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
У Навоий билан Биноийнинг ўзаро муносабатлари ҳақида баъзи бир гаплар эшитган П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. Кишилар, ташкилотлар, давлатлар ўртасидаги борди-келди, олди-берди муомалалари; тирикчилик, моддий ва маънавий ҳаёт билан боғлиқ бўлган алоқа.
-
Оилавий муносабат. Савдо муносабатлари. Ишлаб чиқариш муносабатлари.
-
Муносабат боғламоқ. Дипломатик муносабатларни узмоқ.
-
У банклар орқали ўз рақибларига қарши олиб бормоқчи бўлган сирли ишларини, ўз қарздорларига қандай муомала ва муносабатда бўлишини ўйлар эди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Кишининг воқеликка, воқеликдаги нарсаларга, ҳодисаларга қараши, ёндашиш принципи.
-
Аёл кишининг фазилати бола билан бўлган муносабатда очилади. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Инсон моддий бойликни, маданий обидани яратар экан, ўзининг меҳнатга бўлган муносабатида маънавий гўзаллигини намоён этади. Газетадан
4. флс. Муайян тизимдаги элементларнинг жойланиш характери ва уларнинг ўзаро боғлиқлигини ифодаловчи фалсафий тушунча.
-
Тафаккурнинг борлиққа муносабати.
-
Мен, одатим бўйича, сўзларнинг маъноларини ва номларнинг номланган нарсалар билан муносабатини билишга қизиққанимдан: — У қишлоқни нега Тезгузар деб атаганлар? — деб сўрадим. С. Айний, Эсдаликлар
5. Бирор иш, ҳаракат, гап ва шу кабиларга дахли бўлган нарса, тегишли асос; боис, дахл.
-
Бу ишга сизнинг гапингизнинг ҳеч қандай муносабати йўқ.
-
Тантибойвачча анчагина маст бўлиб, оғзига келганини валдирашга бошлади. Ҳар муносабат билан ўзини мақтади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Тавҳидий бир муносабат туғдириб пиёлага ёзиб берган шеъри ҳақида гапирди. А. Қаҳҳор, Миллатчилар
МУНОСАБАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUNOSABAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
муносабат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар