мунки
билан улашинг
1. Қоқилиб ёки мувозанатни йўқотиб, олдинга силкинмоқ, ташламоқ.
-
Канал қирғоғидаги чанг босган ўтлар устида эринчоқлик билан бораётган от бирдан мункиб кетди-ю, икки олдинги оёғи билан чўккалаб қолди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Қудрат қўлидаги сувли челак билан мункиди, лекин йиқилмади. М. Исмоилий, Фарғона т. о.
2. кўчма Нотўғри йўлга кирмоқ, тўғри йўлдан озмоқ, тоймоқ, қоқилмоқ.
-
Ғафлатга мункимоқ.
-
Унинг иқбол чироғи мана шу мункишида қўлидан тушиб, чилпарчин бўлмасмикан? С. Анорбоев, Оқсой
МУНКИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUNKI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мунки сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар