надомат
билан улашинг
1. Пушаймон, ўкинч; ўкиниш, афсусланиш, афсус.
-
Бермас кишига фойда сўнгги надомат. Ҳабибий
-
Бу харобани кўриб, Қурбон отанинг кўз олдига Фармонқул ва ўшанга ўхшаган дунёга надомат билан келиб, заҳмат чекиб, ҳасрат билан ўтган кишилар келди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. сўзлашув тили Кимсани ёмонлаб айтилган, тарқатилган гап, маломат.
-
Қизи туфайли эшитган надоматлари, онасининг муттасил мияга уриб турган тўқмоқдек ғиди-бидилари жонини ҳалқумига келтириб қўйган эди. М. Исмоилий, Фарғона т. о.
надомат сўзи қатнашган жумлалар:
Надомат тошиниотмоқ
НАДОМАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NADOMAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
надомат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар