нафас
билан улашинг
1. Узлуксиз биологик жараён, яъни ўпкага олинадиган ва ундан чиқариладиган ҳаво; дам, тин.
-
Сўнгги нафас. Оғир нафас олмоқ.
-
Яна юрак ўйнаб, нафас бўғизга тиқилди. М. Исмоилий, Фарғона т. о.
-
— Жуда жабр қилади, деди Сиддиқжон чуқур олган нафасини гап билан бўшатиб. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Совуқ, шамолда шовуллаб турган қамишзор манзараси очилиши билан Ботирали муздек ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олди-да, тўқайга кириб кетди. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. кўчма с. т. Бўлажак иш ҳақида оғиздан чиққан гап, изҳор қилинган ният.
-
Ёмон нафас.
-
[Хадича Дадавойга:] Нафасингизни совуқ қилманг. Уйғун, Навбаҳор
-
Нафасингизни иссиқ қилинг. Н. Сафаров, Ҳаёт мактаби
3. Жуда қисқа вақт; лаҳза, он.
-
Бир нафасда. Бир нафасга. Нафас ўтмай.
-
Булутли, хомуш оқшом зулмати нафас сайин қуюқлашиб, баҳайбат қоп-қора қанотларини уфқлар устига тез ёйиб келмоқда. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Мана, Меҳринисо опа биладилар, онам мени бир нафас олдидан қўзғатгиси келмайди. З. Саид, Н. Сафаров, Тарих тилга кирди
4. этн. Дуохон, азайимхон ва шу кабилар солган дам кучи.
-
Уйимизда бир бечора бемор бор, шайтонлаб ётибди, тақсир, бориб дам солиб келинг, шояд нафасингиздан шифо топса. Ойбек, Танланган асралар
5. Ҳид, ис.
-
Қиши билан тор уйларда диққинафас бўлган кишиларнинг димоғига адирлардан гиёҳларнинг хушбўй нафаси келиб урилади. С. Аҳмад, Ҳукм
6. Ҳарорат, об-ҳаво.
-
Яқинлашиб келаётган қишнинг нафаси теварак-атрофда кезиб юрибди. Газетадан
нафас сўзи қатнашган жумлалар:
Нафас йўллари
Нафас чиқармаслик ёки нафасини ўчирмоқ
-
Шуҳужрага қамалларинг. Кундузи нафас чиқармайсанлар. Ойбек, Танланган асарлар
-
— Нафасингни ўчир! Туф, туф! — деди Бувинисо кўксига туфлаб. П. Турсун, Ўқитувчи
Нафаси ичига тушиб кетмоқ
-
Ораларингизда анчагина гап ўтган экан. Шунинг учун ҳам сиз у ерга кириб боришингиз билан нафаслари ичларига тушиб кетган экан. П. Турсун, Ўқитувчи
Нафаси узилди
-
Эшон Шайхулло дуо ўқир, бемор кампирнинг нафаси узилмай, уйига етиб олишини худодан тиларди. Ш. Тошматов, Тонгдаги кўланка
Нафасини ростламоқ
Нафасинг ўзингга урсин
Ўткир нафас(ли)
-
Бундан уч ой илгари, Нурини ўткир нафасли домлага олиб борган кун, ташқари ҳовлида қорда чўққайиб идиш ювган бу қизга унинг кўзи тасодифан тушган эди. Ойбек, Танланган асарлар
НАФАС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NAFAS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
нафас сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар