намойиш
билан улашинг
1. Бирор маросим ёки байрам муносабати билан ўтказиладиган, бирор мақсад билан уюштириладиган оммавий юриш, ҳаракат.
-
Элмурод, Эргаш, Муса, Омон ўша куни бўлган намойишда саф олдида навбатма-навбат байроқни кўтариб бордилар. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Тажрибада, амалда кўрсатиш, намоён қилиш.
-
Денгизга ўхшаш теп-текис ерларда занжирли тракторлар ўз қудратини намойиш қилиб пароходдай сузиб юрарди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
3. кўчма Бирор нарсани кўрсатувчи, намоён қилувчи далил, бирор нарсанинг мужассам ифодаси.
-
Ҳаваскор артистларнинг шаҳар ва қишлоқларда берган концертлари фольклор қўшиқ ва рақсларининг ёрқин намойиши бўлди. Газетадан
НАМОЙИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NAMOYISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
намойиш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар