неча
билан улашинг
1. Сон-миқдор ҳақида сўроқни билдиради; қанча?
-
Костюм неча сўм туради? Соат неча бўлди? Заводда неча йил ишладингиз? Бир неча одам. Бир неча вақт. Фарғонага неча марта боргансиз? Мен буни сенга неча марта айтдим!
-
Хон жанобларидан сўрайдирган бир неча тилакларим бор. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Ҳис-ҳаяжонни билдирувчи гапларда миқдорнинг сон-саноқсизлигини, кўплигини билдиради.
-
[Холмат:] Мен сизнинг ишқингизда неча йилдан бери куйиб юрибман-а. Энди бундан ортиқ чидашга ҳеч тоқатим йўқ. Ҳамза, Танланган асарлар
-
Поезд неча соат йўл юргандан кейин ана шу бекатчаларнинг бирига келиб тўхтади. А. Қаҳҳор, Асарлар
НЕЧА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NECHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
неча сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар