нима
билан улашинг
1. Предмет, воқеа-ҳодиса ҳақида сўроқни ифодалайди.
-
Бу нима? Нима янгилик бор? Сизга нима керак эди? Отингиз нима.
-
Тошкентдан нималар келтирдингиз, бек ака? А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Риторик сўроқ гапларда инкор маъносини билдиради.
-
Дунёни сув босса, ўрдакка нима қайғу? Мақол
-
Юрт ишига ғамхўрлик қиладиган одамлар бор. Санларга нима. Ойбек, Танланган асарлар.
3. Белги ҳақида сўроқни билдиради; қандай?
-
Нима гуноҳ қилдим? Ойбек, Танланган асарлар
-
Марғилонга нима юмуш билан келган эдингиз? А. Қодирий, Ўтган кунлар
4. Қариндошлик муносабатлари маъносида ким ўрнида ишлатилади.
-
У менинг нимам бўлади? Сиз Каримнинг нимаси бўласиз?
5. Сўроқ гапларнинг бошида умумий сўроқни билдирувчи сўз-гап сифатида келиб, сўроқни кучайтиради, таъкидлайди.
-
Нима, мадрасани битиртириб, мачитга имом қиласизми? М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
— Нима, бирон нарса тушиб қолдими? — бепарво сўради Салим. Ойбек, Танланган асарлар
нима сўзи қатнашган жумлалар:
Нима бўлди?
-
Унга нима бўлди?;
-
Иш нима бўлди? Нима гап? Воқеа нимадан иборат?
Нима учун?
Нима қиламан (ёки қиласан, қилади)
-
Мен буни нима қиламан? Нима қиласан ёлғон гапириб?
-
Хўш, у [Йўлчи] тентакни қутқазиб нима қиласан, жиян? Ойбек, Танланган асарлар
Нима қилди?
-
Сизга нима қилди?
Нима қилай
-
Гапга кўнмаса нима қилай.
Бир нима
Нимаси?
-
Канизак билан ўйнашганинг ўйнашган, Сидиқжоннинг хотинини чақиртириб, икковини уриштирганинг, Анзират хола бечорани урдирганинг нимаси? А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари.
Нимасини айтасан (ёки айтасиз)
НИМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NIMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
нима сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар