ниқоб
билан улашинг
1. Ўзини танитмаслик ёки ҳимоя қилиш учун юзга тутиладиган, кийиладиган нарса; маска.
-
Карнавал ниқоби.
-
Унгур қазиётган боёқишларнинг юзлари чақмоқдан яра, ғурра бўлиб кетибди, шуни тутиб олиб ишлашсин, деб қилдим, — деди Қудрат, темир ниқобни чолларга узатиб. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Эй моҳтоб, очгил ниқоб, Карнавалда янграр соз. Т. Тўла
2. Махсус тикилган жилд, қоплама.
-
Уч деразали катта кабинет, баланд суянчиқли стулларга, юмшоқ креслоларга оқ ниқоб ёпилган. П. Қодиров, Уч юлдуз
3. кўчма Ҳақиқатни, ҳақиқий ҳол, қиёфа ва шу кабиларни пардаловчи, яширувчи нарса, восита.
-
Ниқобини олмоқ.
-
Ҳа, узоқ йиллар мобайнида [Эркиннинг отаси] болшевик ниқобида юрган. Т. Малик, Иблис девори
-
[Мутавалли] Юзидаги ғазаб ва норозилик аломатларини жўрттага йўқотиб, ясама шодлик ниқобини кийиб олибди. С. Айний, Эсдаликлар
-
Бу ҳол [Ҳомиднинг] сирини очар, юзидаги ниқобини олишга, рақиблар ила юзма-юз келишга мажбур этар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
НИҚОБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NIQOB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ниқоб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар