ўғит
билан улашинг
Ернинг кучини, ҳосилдорлигини орттириш учун солинадиган, таркибида ўсимликлар учун зарур озиқ элементлар бўлган моддалар.
-
Минерал ўғит.
-
Деҳқонлар бўрондан сўнг ғўзаларни диққат билан кўздан кечирдилар-у, дарҳол ўғит солиб, култивация қилиб, суғориш лозим, деган қарорга келдилар. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Пахта учун ҳаммаси ҳам зарур ўғит ҳам зарур. Уйғун, Навбаҳор
ўғит сўзи қатнашган жумлалар:
Маҳаллий ўғит
-
чолларнинг кучи билан кечалари маҳаллий ўғит тўплатиб, далага ташиб турдилар. И. Раҳим, Чин муҳаббат
Юрагида ўғити бор
-
Юрагида ўғити бор йигит.
-
Юрагингда Ўринбой отанинг ўғити бор-да! Ойбек, Қуёш қораймас
ЎҒИТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘G‘IT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўғит сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар