ўғринча
билан улашинг
равиш Ҳеч кимга сездирмасдан, яширинча.
-
Шербек йўғон, ичи ковак толни паналаб тўхтади. Атрофга ўғринча назар ташлади. С. Анорбоев, Оқсой
-
Мурзин эса ҳамон ўша тепалик орқасидан ўғринча қараб турарди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Муллавачча чистонларни ўғринча ёзиб олганига Авазнинг гумони қолмади. С. Сиёев, Аваз
-
Чодир ичида бўлаётган гапларни ўғринча тинглаётган Маждиддин ўзини четга олади. Ф. Жўраев, Обид Жалилов
-
Умуман, Абулбарака ичкиликни ёмон кормас эди. То Парижга ўқишга кетгунча отасининг таъқибида бўлиб, ичса ҳам ўғригина ичиб юрди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
ЎҒРИНЧА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘G‘RINCHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўғринча сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар