ўша
билан улашинг
кўрс. олм. Узоқдаги, аввал тилга олинган кимса ёки нарсани, ўрин, пайтни кўрсатиш, айтиб ўтилган, аввалдан маълум бўлган бирор ҳодисани эслатиш, унга ишора қилиш учун хизмат қилади.
-
Ўша йил. Ўша кундан бошлаб. Ўша одам ёдингиздами? Ўша жойда учрашамиз.
-
Бу шод-у хуррамликни туғдирган яна ўша сув эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Биз ўша ерга бориб туришимиз керак. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Яқинроқ борсак, яна ўша эрталабки ёш эр-хотинлар. Ҳ. Қодирий, Йўлда
-
Ўша жилва ва ўша оташ, Ўша кўзки, сузгин, хаёлкаш, Ўша имо, ўша ишора Эта бошлар юракни пора. Ҳ. Олимжон
ЎША сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘SHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўша сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар