қалам
билан улашинг
1. Ўртасига ингичка, узун графит жойланган чўп шаклидаги, хат ёзиш, расм солиш, чизма чизиш учун ишлатиладиган ёзув, чизув асбоби.
-
Қора қалам. Рангли қаламлар.
-
Чернетсов кўк ва қизил қаламлар билан безаб ташланган харитага қаради. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. Пероси ўзидан чиқарилган ручка.
-
Савагич қалам.
-
Кейин бир парча қоғоз олиб, қамиш қаламни қитирлатиб ёза бошлади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Бу иккиси қоғозга михлангандек гап-сўзсиз қаламни қирр-қирр қоғоз устида юритиб турар эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
3. Умуман, ёзиш, ижод қилиш қуроли.
-
У қўлимга тутқазиб қалам, Кўзларимдан олди уйқуни. Э. Воҳидов.
-
Усмон Носир ўтган йўлларида чаман унган, қалами Пушкин, Лермонтовларни ўзбек тилида гапиртирган. Газетадан
4. кўчма Ёзма асар ижод этиш; ёзма ижод, ижод.
-
Яхши йигит, сизнинг қалам кучингиз жуда ҳам зўр экан-ку. З. Фатхуллин, Сўнмас юлдуз
-
Унинг қаламига мансуб шеърий асарлар таъсирчанлиги билан кишини ўзига мафтун этади. Газетадан
5. Қошни қора қилиш учун суртиладиган қора модда ва уни қошга суртиш учун ишлатиладиган чўпсимон асбоб.
-
Сени ҳарамда яхшилаб ясантираман, қошларингга қалам, кўзларингга сурма тортаман. Мирмуҳсин, Чўри
6. махс. Тош, тахта каби қаттиқ жисмларни ўйиш, кесиш ва гул солиш учун ишлатиладиган металл асбоб.
-
Ҳайкалтарош қалами.
7. шева Тилим, тилик.
-
Бир қалам гўшт.
қалам сўзи қатнашган жумлалар:
Мўй қалам ёки қалами мўй
Тош қалам
Пўлат қалам
Қалам учи (ёки ҳақи)
-
Дуо қилиб, қалам учисига бўзни узатдим — олмайди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Бир ой ўтгач, газетада босилган илк ҳикоясига қалам ҳақи келди. Ёшлик
Қалам юргизмоқ (ёки тебратмоқ, сурмоқ)
-
Уларнинг зеҳни ўткирроқлари ҳозир бемалол хат танийдиган, қалам юргизадиган бўлиб қолишди. Ҳ. Ғулом, Машъат
-
У шеърнинг турли навларида қалам юритади. Ойбек, Навоий
-
Маъруф Назаров., қўшиқчилик соҳасида ҳам дадил қалам тебратяпти. Х. Ёдгоров, Ҳаёт тўлқинлари
Қалами ўткир
-
Фазлиддин эса, қалами ўткир журналист эди. Д. Нурий, Осмон устуни
-
Аҳмаднинг бўлимга кўп фойдаси тегиши мумкин, қобилиятли бола, қалами ўткир. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
Қаламга олмоқ
-
Бу кун мен шу Ўтган кунларни қаламга олганимда ҳам, ўша ўзимни зериктирган фаслни ташлаб кетишга мажбурман. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
вафодорликни улуғлаб, бевафоликни ранж билан қаламга олдик. Газетадан
Қудрат қалами
-
Ҳар банда қудрат қалами билан ёзилганни кўради. Ойбек, Танланган асарлар
Қалам қош
-
Тўғри, қалам қошга ўсма қўйилса бузармиш. С. Анорбоев, Оқсой
-
Кўп йигит айрилди қалам қошидан. Ғайратий
Қоши қалам
-
Бирдан қоши қаламим Пайдо бўлди ниҳоят. Ё, Мирзо
ҚАЛАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QALAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қалам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар