ўғирла
билан улашинг
1. Ўзганинг нарсасини хуфиёна олмоқ, олиб кетмоқ; қонунга хилоф равишда ўзлаштирмоқ.
-
Ўғли рўзғорни яхшилаб, овқатларни мўл-кўл қила бошлабди. Отасининг пулини ўғирлаб, харажат қилаверибди-да. Ойбек, Танланган асарлар
-
Зуҳур амаким складдан тахта ўғирлаб, қамалиб кетганлар. Муштум
2. Кимсани бошқаларга билдирмасдан, зўрлаб олиб қочмоқ.
-
Ҳасаналини болалик вақтида Эрондан киши ўғирлаб келувчи бир одам қўлидан Отабекнинг бобоси ўн беш тилла баробарига сотиб олган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. кўчма Ўзи бирикиб келган сўз билдирган нарсани хуфиёна олмоқ, ундан айирмоқ, уни йўқ қилмоқ.
-
Жаҳолат ёмон нарса, айланай, одамнинг ақлини ўғирлаб, фожиага етаклайди. Муштум
-
Алифдек қоматини сен букдинг, юзларига ажинларни сен солдинг, кўзларидан ажинларни сен ўғирладинг С. Аҳмад, Уфқ
-
Домлага қўл уриш билан маҳалланинг файзини ўғирлаган бу аёлни кўрган ҳам, кўрмаган ҳам бир ғазаб билан ёмон кўрар эди. А. Қаҳҳор, Тўйда аза
ўғирла сўзи қатнашган жумлалар:
Гап ўғирламоқ
-
Ҳоо, қачондан буён инсоф тарозисининг посангисига қараб тош босадиган бўла қолдингиз? Ёқмаса, бу ерда туриб гап ўғирлаб нима қиласиз? С. Кароматов, Ҳижрон
Жой ўғирламоқ
Фикрўғирламоқ
-
Анвар Раънога ўнгланиб ўтирди: — Фойдаси йўқ, энди фикрни ўғирладинг. [Раъно:] Мен фикр ўғриси эмасман. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
ЎҒИРЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘G‘IRLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўғирла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар