ўғил
билан улашинг
1. Эр жинсидаги бола.
-
Бола ўғилми, қизми?
-
Бу қиздан бир бало чиқади. Ўнта ўғилнинг ўрнини босади. С.Аҳмад, Уфқ
2. Эр жинсидаги фарзанд (ўз ота-оналарига нисбатан).
-
Ўқиган ўғил — отадан улуғ
-
Мақол. Ўғли борнинг ўрни бор, қизи борнинг қадри бор. Мақол
-
Комилнинг ўғли ота-онасини Тошкентга кўчириб кетибди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Меҳмонни юқори ўтқазиб, дарҳол ўғлига дастурхон ёзишни буюрди. Мирмуҳсин, Меъмор
3. (фақат 1-шахс эгалик қўшимчаси билан) Фарзанди тенги шахсга нисбатан мурожаат шакли.
-
Чол бу бегона йигитнинг вазиятида тараддудланиш сезиб, қайтадан сўради: — Хўш, ўғлим, нима арзинг бор? Ойбек, Танланган асарлар.
4. Ўғил (хотин-қизлар исми).
ўғил сўзи қатнашган жумлалар:
Ўғил бола
-
Ҳовли эшигидан ёш-ёш ўғил ва қиз болалар чувуллашиб чиқишди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Тўрабой ака, гапимизни ерда қолдирмай келибсиз, бўлди! Ўғил бола экансиз, бошқа гап йўқ! С. Анорбоев, Гўзаллик излаб.
Ўғил тўйи
-
Тўламат ўғил тўйи қилганда, у ҳам бел боғлаб, хизматини аямаган. С. Анорбоев, Оқсой.
Гапнинг ўғил боласи ёки ўғил бола гап
-
Гапнинг ўғил боласини айтдингиз, оқсоқол. Мавлон ака сигирнинг сутини ичмайдиган одам, бузоқнинг ҳақи бор деб. Ҳ. Ғулом, Машъал
ЎҒИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘G‘IL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўғил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар