қирра
билан улашинг
1. Нарсаларнинг энсиз ёки ўткир қирғоғи; чет, зиҳ, қир.
-
Китобнинг қирраси. Тахтанинг қирраси. Кафтнинг қирраси.
-
Болалар ҳали тоғнинг ажойиботларини кўриб тўймаган, чарчоқ унутилган. Баъзиларининг қирра тошлар тилган оёқларидаги оғриқ билинмай қолган эди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
2. кўчма Нарсаларнинг моҳиятини белгиловчи хусусият, томон.
-
Сен муҳаббат боғлаган эркак сенга ўзининг ялтироқ қирраларини кўрсатади. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Худди шу ўринда масаланинг яна бир муҳим қиррасини изоҳлаш керакка ўхшайди. Газетадан
-
Кечагина оддий кўринган нарсалар бугун негадир бошқа фазилати, бошқача бир қирраси билан намоён бўлар эди. Н. Фозилов, Дийдор
3. мат. Геометрик жисмни ўровчи икки текисликнинг кесишув чизиғи; қовурға.
-
Пирамиданинг қирраси.
-
Агар призманинг ён қирралари унинг асосларидан бирига перпендикуляр бўлса, бундай призма тўғри призма деб аталади. Чизмачилик
қирра сўзи қатнашган жумлалар:
Қирра бурун
-
Улар қаторида норғил, қирра бурун, қорамағиз йигит — Ҳафиз ҳам бор. Мирмуҳсин, Пўлат қуювчилар
ҚИРРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIRRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қирра сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ҚИРРА сўзига берилган маънолар
қирра сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар