ўгай
билан улашинг
1. Олдинги эр ёки хотиндан бўлган фарзандлар ҳозирги эр ёки хотинга ҳамда уларнинг қариндошларига нисбатан, шунингдек, ҳозирги эр ёки хотин ва уларнинг қариндошлари олдинги эр ёки хотиндан бўлган болаларга нисбатан.
-
Ўгай набира. Ўгай ота. Ўгай хола.
-
Ҳафсалам пир бўлиб: — Пешонамнинг шўри қурсин, ўгай бола ҳам насиб қилмаса, — деб йиғлаб-йиғлаб қайтдим. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Чап томондагиси Юсвали тоғанинг ўгай ўғли Аваз, ўнг томондаги Давлатёр эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Марасул: Ўз холам бўла туриб, тўйга келмадингиз-а? Ўгай бўлсангиз ҳам хафа бўлмас эдим. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
-
Ўгай қайнана ёши олтмишларга борган, семиз, забардаст, димоғдор кампир эди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Бир онадан туғилмаган ёки бир отадан бўлмаган, отаси ёки онаси бошқа, тугишмаган фарзандлар (бир-бирига нисбатан).
-
Ўгай ака.
-
[Дилбар:] Ботиржон акамнинг ўгай синглиси бор, оти Адолатхон, шу ўғил туғибди. Н. Сафаров, Ҳаёт мактаби
3. кўчма Ўзиники бўлмаган; ёт, бегона.
-
Бобур ўзига улуғ бир мураббий топдим, деб суюниб юрганида, ўгай тақдир уни бу мададкоридан ҳам жудо қилган эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Ўгай экинларнинг ҳолидан ҳеч ким хабар олмади. Газетадан
-
Булбул ўгай эрур зоғлар орасида, Югурик сув ўгай тоғлар орасида. А. Орипов, Руҳим
ўгай сўзи қатнашган жумлалар:
Ўгай кўрмоқ
-
Мустамлакачи чор маъмурлари маҳаллий меҳнаткашларни ўзларига ўгай кўрардилар. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Дангалини айтавериш керак авваллари бу машинага одамларимиз ўгайроқ қаради. Ҳ. Назир, Ўтлар туташганда
-
Дангал айтишим керак, ўртоқлар, машинага ўгай кўз билан қаровчилар йўлимизга кўндаланг туришиб олдилар. Газетадан
ЎГАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘GAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўгай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар