1. Асл (турган) ҳолатидан бирор томонга қаратмоқ, бурмоқ.
Раъно юзини четга ўгириб, бошидаги рўмоли билан юзини артди, узун энтикди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
У киргач, хотин бошини ўгириб қаради-да, шу қараганича кўзлари хиралашиб, секин юмилди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
Баширжон дарҳол хотинига орқа ўгириб, бармоғини қалин лабларида ҳўллаб олиб, санашга тушди. Н. Аминов, Суварак
2. Ўйинда: ошиқ, гугурт каби нарсаларни (бирор ҳолатда, мас, тикка туришини мўлжаллаб) думалатиб, ерга ташламоқ.
Бола ошиқ ўгирди.
3. Тўй-ҳашам ва шу кабиларда қўшиқчи, ўйин-чи бошидан пул айлантириб ташламоқ, пул қистирмоқ.
Пулдор хотинлар бир-бирларидан қолмасликка тиришиб, пул ўгирдилар. Ойбек, Танланган асарлар
4. дин. Азиз-авлиёларга атаб боши ёки устидан пул ёки бирор буюмни айлантириб садақа қилмоқ (бирор эзгу тилакка эри-шиш учун ёки бирор бахтли ҳодиса муносабати билан).
Маҳалладаги қушноч хотин беморнинг бошидан бир қора товуқни ўгириб бир эчкини сўйиб, худойи қилишни буюрди. М. Осим, Тилсиз гувоҳ
Офтобойим эрининг бу сўзини эшитиши билан Хўжа Баҳовуддин йўлига ўгириб қўйган етти танга пулини Тўйбекага бериб, дарров эшонникига жўнатди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
5. Таржима қилмоқ.
оригиналдаги асар лейтмотивини ифодалайдиган дўстлик, қўшиқ, рақс, висол сўз ва ибораларни қойил қилиб ўгирган. ЎТА
Асадулла хаёлидаги ўзбекча шеърни форсийга ўгириб ёзди. Шарқ юлдузи
Бошидан сув ўгириб ичмоқ
Пахтакор билан механизатор ҳар бир янги машинанинг бошидан сув ўгириб ичгудай. И. Раҳим, Зангори кема капитани
Калима ўгирмоқ айн. калима келтирмоқ
Бурун замонда буларга ўхшаган қарилар эмас, ҳатто ёшлар ҳам калима ўгириб ётар эди, яъни айтмоқчи бўламанки, яшашдан кўра кўпроқ ўлиш тўғрисида ўйлар эди. А. Қаҳҳор, Йиллар.
Юз ўгирмоқ
ЎГИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘GIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.