ўжар
билан улашинг
1. Тўғри, мақбул маслаҳат, гап-сўзга ҳам қулоқ солмай, ён бермай, ўз фикрини маъқуллайверадиган; гап уқмайдиган, қайсар.
-
У қанча сўзламасин, бу китобнинг динга зиёнсиз эканини ўжар мусулмонга тушунтира олмайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Баъзи бир ўжар, фойдали ишдан бўйин товловчи кишилар унинг маслаҳати, ёрдами туфайли ҳаётда ўз йўлини топиб олди. Газетадан
-
— Эртага вожатийдан сўраймиз, — деди Қудрат гап уқмас, ўжар синглисини тинчитиб. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
2. Ялиниб-ёлвориш, илтимос кабиларга кўнавермайдиган, ўз сўзидан, фикридан қайтмайдиган; бир сўзли.
-
Унга камоли эҳтиром билан салом берди. Дилидаги гапларни астойдил тушунтириб тўкди. Ўн бешинчи тушмагур бир сўзли ўжар одам экан. Кўнмади. С. Аҳмад, Сайланма
3. кўчма Бошқанинг измига юрмайдиган; бўйсунмас.
-
Ўжар дарё. Ўжар табиат.
-
Ғуломжоннинг миясига яна қон югурди, бояги таниш ўжар ҳис яна бутун вужудини қамради. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Сув ўжар, уни тизгинлаш осон эмаслигини Пўлатжон билади. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
4. кўчма Қайтариб, ўзгартириб бўлмайдиган нарса ҳақида.
-
Ҳақиқат — ўжар нарса. Кишиларнинг кимлиги, қайси вазифада ишлашини юз-хотир қилмайди. А. Набихўжаев, Ўжарнинг қисмати
-
Фирибгар ҳар қанча айёрлик қилмасин, ўжар фактлар олдида қилмишига иқрор бўлди. Газетадан
ЎЖАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘JAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўжар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар