ўкир
билан улашинг
1. Кучли овоз чиқармоқ (йиғи овози ҳақида); ҳўнграмоқ.
-
Кутилмаганда Рихси холанинг кўнгли юмшади-ю, ўкириб йиғлаб юборди. П. Қодиров, Қора кўзлар
2. Бақирмоқ, бўкирмоқ (инсон ва баъзи йирик ҳайвонлар товуши ҳақида).
-
Ҳоким халққа минг алпозда ўкириб, ҳаммани ҳақорат қилиб уйига қайтди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Оғир юкли туялар бўйинларини осмонга кўтариб ўкирарди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
-
Жадал келаётган катта айиқ жуда хунук ўкирарди. Газетадан
3. кўчма Қаттиқ овоз чиқармоқ (жонсиз нарсалар ҳақида).
-
Ташқарида шамол ҳамон ўкирар. М. Жабборов, Севинч ёшлари
-
Ўкириб тўхтади сўнгги замбарак, Жаҳаннам худоси қаҳ-қаҳдан тинди. Ғ, Ғулом
ЎКИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘KIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўкир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар