ўнгар
билан улашинг
1. Елкага ёки улов устига кўндаланг қўймоқ, олмоқ.
-
У энгашиб, каттагина боғ машоқни елкага ўнгариб келар эди. Ҳ. Аҳмар, Ким ҳақ?
-
Мусавой: Жон ака, айтинг, бўри қандай бўлади? Қўйни бирдан бўғиб, ўнгариб кетармиш-а? Ойбек, Болалик
-
Саломатни отга ўнгариб олиб қочган, уни қўрбошига пешкаш қилган ким? С. Аҳмад, Ҳукм
2. айнан Ўнгламоқ (тўғри ва кўчма маънода).
-
— Бизнинг туман бойлари ўз ишларини озгина вақтда ўнгариб оладилар, — деди бой. С. Айний, Қуллар
-
ўз рақибини чунонам урдики, у гуп этиб ерга йиқилди, аммо ўзини дарҳол ўнгариб олди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Пахтакор футбол командаси ўзини сал ўнгариб олди. Муштум
-
Онаси ҳовлиққанидан калишларини ўнгариб киёлмасди. Р. Файзий, Ҳазрати инсон.
ЎНГАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘NGAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўнгар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар