ўнг-терс
билан улашинг
1. Бирор нарсанинг ўнг ва тескари томони, ўнги ва терси.
-
Газламанинг ўнг-терси. Ноннинг ўнг-терси.
-
Бизнинг штурмчиларимизнинг ҳаракатидан сўнг фашист солдат ва офицерлари кийимларининг ўнг-терсини тополмай қолдилар. Т. Рустамов, Мангу жасорат
2. кўчма Бирор нарсанинг ҳар томони, ҳар жиҳати.
-
[Ҳасанали] Бу икки турли масаланинг ўнг-терсини айлантириб муҳокама қилди ва ўлчади. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ўнг-терс сўзи қатнашган жумлалар:
Ўнг-терсига қараб
-
— Худога шукур. Лаби-даҳанимизга чипқон чиққан эмас, тоға, гапнинг ўнг-терсига қараб гапириш лозим бўлса, бир одамчалик гапира олармиз, дейман, — деди Бозорбой. П. Турсун, Ўқитувчи
Ўнг-терсига қарамай ёки ўнг-терс
-
Ўнг-терсига қарамай ишламоқ.
-
Зайнаб бу ёлғонлаш натижасидан қўрқиб, ўнг-у терс ишига ёпишди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ЎНГ-ТЕРС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘NG-TERS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўнг-терс сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар