ўрта
билан улашинг
1. Ўт олмоқ; ёнмоқ, ёндирмоқ.
-
Уйларимиз ўртаб ёнарди, Иссиғига исинарди ёв Т. Тўла
-
Халойиқ қизил аскарлар хонумонимизни ўртаб вайрон қилди Н. Сафаров, Кўрган-кечирганларим
2. кўчма Ниҳоят даражада қиздирмоқ; куйдирмоқ.
-
Қуёшдан оққан олов сели гавжум шаҳар кўчаларини ўртайди. Ж. Абдуллахонов, Орият
3. кўчма Руҳий алам-изтиробга солмоқ; куйдирмоқ.
-
Юракни ўртамоқ. Жонни ўртамоқ.
-
Нега индамайсан, йиғлайсан, Юрак-бағрим ўртаб тиғлайсан. Э. Раҳим
-
Остингда юз алвон ўйнайди отинг, Душманни ўртайди шаъни-шавкатинг. Алпомиш
-
Акромнинг қулоғига карнай-сурнай садоси чалинса, ҳеч қачон ушалмас орзуси алам бўлиб, вужудини ўртайди. Э. Усмонов, Ёлқин
ЎРТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘RTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўрта сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар