ўтли
билан улашинг
1. Ёниб, нур сочиб турадиган.
-
Булутларга ўраган Қуёш ўтли юзини. Ғайратий
-
Узоқда қоп-қорайиб, ярим осмонни тўсиб турган адирнинг устида, уфқда ўтли из қолдириб, юлдузлар учади. А. Қаҳҳор, Мастон
2. кўчма Олов пуркайдиган; оловли.
-
Жўрахон хотирасини ўтли фронт йўлларида жанг қилган командирлари ва жангчи дўстлари ҳам унутганлари йўқ. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
3. кўчма Зўр ҳароратли; қайноқ.
-
Иссиқ қучоқ, ўтли бўсадан Томирингда жўш урган-да қон Уйғун
-
боя шу эшик ойнасидан изтироб билан қараганини эслаб, баданига ўтли ҳаяжон югурди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Олимжоннинг ўтли нафаси Ойқизнинг юзини иситарди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
4. кўчма Ғайрат-шижоатли, юрагида ўти бор.
-
Ўтли йигит.
-
Айниқса Ҳасан Раҳмат ажойиб ўтли бир ёшдир. А. Қодирий, Обид кетмон
Ўт, кўкат билан қопланган.
-
Ўтли далалар. Ўтли соҳил.
ЎТЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘TLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўтли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар