ўтмиш
билан улашинг
1. Киши, халқ ҳаётининг ўтган қисми, шу ўтган давридаги ҳаёти.
-
Мен ёшликдан отамга қарашдим, пода боқдим, машоқ тердим қишлоғимизда мактаб ҳам йўқ эди. Ёшлик
-
Ўтмишни хотирларкан, Йўлчи оғир хўрсинди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Гоҳ ўлтириб, гоҳи ётиб, бемалол Сўзлар эди ўтмишидан кекса чол. Ҳабибий
-
Музейдаги экспонатларда белорус халқининг ўтмишини кўрдик ва яқиндан танишдик. Н. Сафаров, Оловли излар
2. Ўтган давр; кечмиш, мозий ва шу даврдаги кишилар (аждодлар) ҳаёти.
-
Ўтмишда ота-боболаримиз озмунча тоғ қазишганми, биз ҳам қазиймиз. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Ҳа, Ойбек ака айтгандай, Ғафур Ғулом ўтмишга қараб бугунни, бугуннинг хулосасидан эртасини кўра оладиган одамлардан эди. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
-
Мақтамасман мозийни, бироқ, Ўтмишингни ўйлайман бир зум. А. Орипов, Юртим шамоли
ЎТМИШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘TMISH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўтмиш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар