ўтоғаси
билан улашинг
1. Маълум тўда ёки гуруҳ ичида бошқаларга гапи ўтадиган, обрўли киши, тўда етакчиси; сардор.
-
Сўнгра буларни ўрдага олиб бориб, ойимларга ўтоғаси қилиб қўйдилар. Муродхон
-
Қари-қартанг ва ўтоғасилар орага тушиб, қизни қочирган янгани зўрға ажратиб олдилар. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
2. Шундай шахсларга мурожаат шакли.
-
Сувонжон чолнинг жим бўлиб қолганини жаҳлдан тушдига йўйиб: — Ўтоғаси, қўчқорларни ҳайдаб кетаверайми? — деб сўради секин. С. Анорбоев, Оқсой
-
— Ассалом алайкум, ўтоғаси! — деб салом беришади мол боқиб юрган эркаклар, аёллар, болалар] дадамни кўриб. Ойбек, Болалик
ЎТОҒАСИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘TOG‘ASI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўтоғаси сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар