ўхшат
билан улашинг
1. Ўхшамоқ феълининг орттирма нисбати.
-
Укасига ўхшатдим. Ошни жуда ўхшатибди.
-
Лекин жуда муғамбир, мўлтони одамга ўхшатаман. Ҳ. Шамс, Душман
2. Бирор кимса ёки нарсага қиёс қилмоқ, шунга ўхшаш, худди ўзи деб билмоқ.
-
Ҳаммани ўзингга ўхшатасан-а! П. Қодиров, Қора кўзлар
-
Унинг кулиши, юришини Рустам аллакимга ўхшатди. Муштум
3. Қойилмақом қилмоқ; бопламоқ.
-
Ёшига монанд ва озода кийим кияди, сочини ўхшатиб тарайди М. Жўра, Изтироб
-
Бу етмагандек, ўхшатиб ҳақорат қилди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
-
Азим унинг киндигига ўхшатиб тепди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
4. -(и)б қўшимчали равишдош (— ўхшатиб) кўм. взф. Қиёс, ўхшатиш муносабатини билдиради; каби, сингари.
-
Энди мен сизларни гўдак болаларга ўхшатиб, алдаб овқат едираманми?! Мирмуҳсин, Меъмор
-
Йигит чакмоннинг икки енгини хуржунга ўхшатиб, елкасига ташлади-да, орқага қайтди. П. Қодиров, Қора кўзлар
5. ўтган замон бирлик шаклида (— ўхшатдим) Аскиянинг бир жанри, йўли.
-
Аскиянинг бир қатор жанрлари мавжуд: қофия ўхшатдим, бўласизми УТА
ЎХШАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘XSHAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўхшат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар