ўхша
билан улашинг
1. Хусусият, хислат, тузилиш ва бошқалар белгиси билан бир хилликка (ўхшашликка) эга бўлмоқ; ўхшаш бўлмоқ.
-
Бола отасига ўхшайди. Бу суюқлик мойга ўхшайди. Улар бир-бирига ўхшамайди. Мол эгасига ўхшамаса, ҳаром ўлади. Мақол
-
Чирчиқ бўйи қишлоқларидаги уйлар бир-бирига ўхшайди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
домла сочларини бўятибдилар! Азбаройи худо, куя тушган пўстакка ўхшайди. А. Қаҳҳор, Тўйда аза
2. Жўналиш келишиги шаклидаги сўз билан шу сўз англатган нарса ҳақидаги тахминни, тахминий тасаввурни билдиради; бўлиб кўринмоқ.
-
Аҳволи чатоққа ўхшайди. Юр, бир айланиб келамиз, зерикканга ўхшайсан. Бугун кун қаттиқ исийдиганга ўхшайди.
-
Гапига қараганда, хурсандга ўхшайди. Ойбек, Танланган асарлар
3. с.т. Кўнгилдагидек бўлмоқ. ўринламоқ.
-
Иш унча ўхшамади. Ош жуда ўхшабди.
4. равишдош сифатдош ҳаракат номи шаклида (— ўхшаб, ўхшаган, ўхшаш) кўм. взф. Қиёс, ўхшатиш муносабатларини ифодалайди; каби, сингари.
-
Подадан қочган бузоққа ўхшаб, дуч келган эшикка бошингни тиқаверасанми?! Ойбек, Танланган асарлар
-
Яқинроқ бориб қараса, унинг боши қийшайган, чеккасидан увадага ўхшаган бир нарса чиқиб турибди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Эрлар севингандан кулсалар, сизга ўхшаш қизлар йиғлайдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
ЎХША сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘XSHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўхша сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар