қаноат
билан улашинг
1. Озга ёки борга кўниш, бори билан кифояланиш, нафси тийиқлик билан кўпга, ортиқчаликка интилмаслик ҳисси.
-
Камбағални сабр-у қаноат асрайди.
-
Қаноат қилмаса, шармандалиги ортади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Муталга раисликни бериб, ўзи муовинликка қаноат билдирган чоғларда, Равшан полвон Муталдан умиди бошқа эди. О. Ёқубов, Ларза
2. Мамнунлик, қониқиш ҳисси; мамнуният, қониқиш.
-
Поччаев ҳамманинг фақат ўзига қараб қолганини ичида қаноат билан қайд қилиб, Жуманга ер остидан қалайсан? дегандай бир назар ташлаб қўйди. А. Мухтор, Туғилиш
-
Қаноат ахлоқий, иродавий фазилатлар жумласига киради. Фан ва турмуш
-
Қаноат йўқ ерда мурувват йўқ, мурувват йўқ ерда имон йўқ. С. Сиёев, Ёруғлик
3. Ишонч, ишониш.
-
— Бу сирингизни мендан яширмоқчи бўласиз, — деди тамом қаноат билан Ҳасанали, чунки энди ўз кашфига жуда ишонган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
қаноат сўзи қатнашган жумлалар:
Қаноат қилмоқ
-
Овқат устида бошини эгиб, олдига суриб қўйишганига қаноат қиларди. Р. Файзий, Ҳазрати инсон
-
Нусратбекнинг қўшимча даромад қидирмай, маошга қаноат қилиб юрганига ҳали ҳам тушуна олмасди. С. Нуров, Нарвон
-
Заргаров қийқириб кулди, чапак чалди ва бунга ҳам қаноат қилмай, ўрнидан туриб ўйинга тушди. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
Қаноат ҳосил қилмоқ
-
Лекин Ибн Сино бу қиссани ёзишда Қуръонда келтирилган нақл билан қаноат ҳосил қилмаган кўринади. Газетадан
-
Унинг гапидан ҳаётга тўймаганлик, ўтган умридан қаноат ҳосил этмаганлик кўриниб турарди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Бояги сўзларни тушида эмас, ўнгида эшитганига қаноат ҳосил қилгандан кейин сўради: — Сиз Раззоқни биласизми, ўғлим? Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Истат бибининг ухлаб ётганига қаноат ҳосил қилгач, ҳовли бурчагидаги дарчадан чорбоққа ўтди. С. Кароматов, Сўнгги бархан
ҚАНОАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QANOAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қаноат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар