қани
билан улашинг
1. сўр. олм. Кўз олдида йўқ шахс ёки нарсанинг қаерда экани, мавжуд ўрни ҳақидаги сўроқни билдиради.
-
Болалар қани? Портфелинг қани?
-
Нега вақтсиз келдинг? Отабек қани? А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Эътиборни жалб этиш, ундаш, даъват билдиради.
-
Қани, бек отаси, кўрманани беринг-чи! А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Қани, қирғизим, дўмбирангни ол ўланингни чўз. Ойбек, Танланган асарлар
-
Қани, тўшакка ўтиринг, Вали ака. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Истак-хоҳиш маъносига алоҳида таъкид, урғу беради; қани энди.
-
Қани бир пай бўлса, Йўлчи ҳам чалса-да, бутун кўнгил қайғуларини кечанинг сукут тўла оғушига қуйса. Ойбек, Танланган асарлар
-
қани шундоқ яхши соатларда унинг ёнида ўғли Низомиддин ҳам бўлса! Мирмуҳсин, Меъмор
-
Қани ҳамма хотин ҳам сиздай бўлса! А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
қани сўзи қатнашган жумлалар:
Қани энди
-
Қани энди, ҳар қандай мўминга Деҳқонбойдай куёв-у сиздай қайнана насиб қилса. А. Қаҳҳор, Янги ер
-
Қани энди, вақтим ва имкониятим бўлса. Анави токчаларни ҳам китоб билан тўлдирар эдим. П. Турсун, Ўқитувчи
ҚАНИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QANI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қани сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар