қандай
билан улашинг
1. сўр. олм. Белги, сифат, хусусият ҳақидаги сўроқни билдиради; қанақа?
-
Бу қандай китоб? Қандай овқатни хоҳлайсиз? У қандай иш билан банд?
-
[Ёрмат:] Қандай беда денг, боғи қучоққа сиғмайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Айт-чи ўзинг, Зарифа, ахир кеча қандай туш кўрдинг? А. Қодирий, Меҳробдан чаён
2. Сўроқ гаплардан трансформацияланган гаплар таркибида сўроқ англатмай, фақат нисбий белгини билдиради.
-
Куёв учун қандай кийим ярашмоғи ҳам баҳс қилинар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Капитан жангчиларни ном-баном чақириб, ким қандай қуролни ўрганмоқчи эканини сўради. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Э, онажонгинам, қани энди сен ҳам шу ерда тирик бўлсанг-у, ўз ўғлингнинг қандай одам бўлганини кўрсанг. П. Турсун, Ўқитувчи
3. Махсус оҳанг ёрдамида белги-даражани кучайтириб ифодалайди; нақадар.
-
Ҳаёт қандай гўзал!
-
Оҳ, инсонга таъзим қилиш, қад букиш қандай оғир, қандай ҳақорат. К. Яшин, Ҳамза
-
Унсин учун — бечора қиз учун бу қандай фалокат, бу қандай мудҳиш мотам! Ойбек, Танланган асарлар
4. Боғловчи сўз (нисбий сўз) вазифасида қўлланади.
-
Сотиб олинган қул қандай бўлса, у ҳам бизга шундай эди. Ойбек, Танланган асарлар
5. равиш Қай тарзда, қай йўсинда.
-
Луғат қандай тузилади? Бу перо қандай ёзади? Шунча ишни бир ўзинг қандай бажарасан?
6. -ганда қўшимчасини олган феъллардан кейин келиб, берилган саволга ижобий жавобни бўрттириб, таъкидлаб ифодалайди.
-
Бу фильмни кўрганмисиз? — Кўрганда қандай. Шу китоб қизиқми? — Қизиқ бўлганда қандай дейсиз!
қандай сўзи қатнашган жумлалар:
Қандай қилиб
-
Қандай қилиб бу ерга келиб қолдингиз?
-
Сиз Олтин юлдузни қандай қилиб олгансиз? Шуни айтиб берсангиз. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Биз радиоактив моддаларнинг ғўзалардаги тирик тўқималарга қандай қилиб таъсир қилишини аниқлашга муяссар бўлдик. Фан ва турмуш
Қандай бўлмасин (ёки бўлса ҳам)
-
Энди у [Нури] Фазлиддиннинг ҳамма сифатларида, қандай бўлмасин, бир камчилик кўра бошлади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Қандай бўлмасин, эртага келишинг керак. Қандай қилай, Нима қила олар эдим, нима қилай, на чора.
-
Энди қандай қилай, бўлар иш бўлган.
-
Қандай қилай, ўртоқжон, ўзимга қолса, шундоқ бўлсин дебманми. А. Қаҳҳор, Қанотсиз читтак
ҚАНДАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QANDAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қандай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар