ўзича
билан улашинг
1. Мавжуд ҳолатини сақлаб, қандай бўлса шундайлигича, ўзгармасдан ёки ўзгартирмасдан; аслича.
-
Лойиҳа ўзича қолди. Матнни ўзича қолдирмоқ.
2. Ўз ақли доирасида, ўз тушунчасига мувофиқ.
-
Ҳовлида кезиб юрган маст Салимбойвачча ўзича фурсатни ва тасодифни жуда қулай топди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Қумринисо бу қарашга ўзича маъно бериб, қизаргандай бўлди. А. Қаҳҳор, Хотинлар
-
Ҳар ким ўзича ҳикоянинг мағзини чаққандай жимиб қолди. П. Турсун, Ўқитувчи
3. Биров билан келишмасдан, ўз хоҳиши билан; мустақил равишда.
-
Бундан йигирма кунлар бурун уста Олимнинг устакор билан нима учундир уришганлиги ва шундан сўнг ўз уйига дўкон қуриб, ўзича ишлай бош-лаганлиги англашилар эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Петка, душман бостириб келаётганда, ўт очгани команда бермаган командирни хоин гумон қилиб, ўзича ўт очган. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
4. Ўзидан-ўзи; ўз ҳолича.
-
У шунда алланечук шавқланиб, ўзича кулумсирар эди. Н. Мақсудий, Юксалиш
-
[Йигит] Қамчини кўтарди-ю, яна секин ёнига туширди. Чол буни сездими, ё ўзичами: — Чопкингиз келдими, ўғлим? — деб сўради. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
5. Шунчаки ўзи.
-
Ҳа, баракалла! Ундан кейин, хотининг ўзича келганмикин? Йўқ! А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
6. Ўзига хос, алоҳида.
-
Яхши қиз билан суҳбат қилишнинг ҳам ўзича бир гашти бўлади. Ойбек, Танланган асарлар
ЎЗИЧА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
O‘ZICHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ўзича сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар