Izoh.uz сайтида оч сўзининг изоҳи ва маънолари

оч

фл

1. Йўлни тўсиб турган нарсани бир томонга суриб, кўтариб қўйиб, кириш ёки чиқишга имкон туғдирмоқ.

  1. Дарвозани очмоқ. Деразани очмоқ. Эшикни очмоқ.

  2. Ўғилларга тайинлаб қўйган эдим, бориб дарвозани ланг очишди. М. М. Дўст, Лолазор

2. Олиш-қўйиш йўлини, оғзини бекитиб турган тиқин, қопқоқ, қулф ва шу кабиларни кўтариб, суриб қўймоқ, ипини бўшатмоқ, ечмоқ ёки олиб ташламоқ.

  1. Чемоданни очмоқ. Шишанинг оғзини очмоқ. Қопни очмоқ.

  2. У [Аҳмаджон] эшик ёнига чўнқайиб ўтирди-да, милтиғининг затворини бир неча мартаба очиб ёпди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз

  3. Қори тугунчани очиб, ўрикдан иккитасини Сидиқжонга узатди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

3. Ўралган, қопланган, паналанган ёки кўмилган нарсаларни бекитиб, ўраб, қоп-лаб турган нарсадан холи қилмоқ, яланғочламоқ.

  1. Ток очмоқ. Кўкракни очмоқ.

  2. [Гуландом] Атлас кўйлакнинг кенг енгини тирсакка қадар шимариб гўзал билакларини очиб, дуторни чертди. Ойбек, Танланган асарлар

  3. Ҳамма кулиб юборди, Кўрпани бир оз очиб қараган Гулшан ҳам ичи қотиб кулди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён

  4. Табиб кетди, Отабек телбаларча югуриб, Кумушнинг бошига келди, юзини очиб, манглайини босди ва ўпди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

4. Кўтармоқ, сурмоқ ёки олиб ташламоқ (парда, ниқоб ва шу кабиларни).

  1. Пардани очмоқ.

5. Тўсиқни, ғовни олиб ташламоқ, таҳқиқни бекор қилиб, ўтиш, юриш учун имкон бермоқ.

  1. Йўлни очмоқ. Чегарани очмоқ.

  2. Мирвали, Жайрона қочиб кетгандан кейин, йўлни портлатиб, бошқа томондан йўл очган эди. С. Аҳмад, Жимжитлик

6. Бирор нарсанинг ҳаракатига йўл бермоқ, йўл қўймоқ, қўйиб юбормоқ, бўшатмоқ.

  1. Газни очмоқ. Жўмракни очмоқ.

  2. Яна кечагидек сувни очиб, ўзи уриб кетди, деб ўлтирадиган бўлсанг, сен мендан яхшилик кутма! Н. Сафаров, Уйғониш

7. Ёзмоқ, ёймоқ, кермоқ (тахланган, букланган, йиғилган, юмилган нарсалар ҳақида).

  1. Зонтикни очмоқ. Кафтини (қўлини) очмоқ. Қанотини очмоқ. Ёмондан қоч, яхшига қулоч оч. Мақол

  2. Кумуш айвон томонга қайтар экан, ошиқиб хатни очди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

  3. Режиссёр яна дафтарини очиб, бир нималарни ёзиб қўйди. А. Қаҳҳор, Картина

8. Қуриб, солиб, битириб, ишга туширмоқ; расмий равишда ишга туширмоқ.

  1. Мактаб очмоқ. Санаторий очмоқ. Янги йўл очмоқ. Кўргазмани очмоқ.

  2. [Ҳасанали] гузардан баққоллик дўкони очган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

  3. Мени ғафлат уйқуси босмаган бўлса, нега бир газлик пахсани кесар эмишлар-да ва бошимдан туйнук очар эмишлар-да, мен ҳеч нарса сезмас эмишман! А. Қодирий, Ўтган кунлар

9. Янги бир нарса яратмоқ; кашф этмоқ, топмоқ.

  1. Янги юлдуз очмоқ. Кон очмоқ.

  2. Ахир сиз билан биз катта иш қиляпмиз, ўзбек хотин-қизлари ҳаётида бутун бир давр очяпмиз. А. Мухтор, Опа-сингиллар

10. Кўпчилик иштирокида бирор ишни бошлаб бермоқ, бошлаб юбормоқ; очиқ деб эълон қилмоқ.

  1. Мунозара очмоқ. Митингни очмоқ.

  2. Ўзбек ойим қора кийиб, таъзия очди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

  3. Мажлисни Иброҳимов очди ва кун тартибини эълон қилди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  4. Бувиси аза очиб, ҳовлида хотинларнинг чуввос йиғлагани ҳамон қулоғида. Мирмуҳсин, Қаҳрамоннома

11. Нарса, воқеа, ҳодиса ва шу кабиларнинг қандайдир томонларини ёритиб баён, ошкор қилмоқ, аниқламоқ.

  1. Масаланинг моҳиятини очмоқ. Асар қаҳрамонларининг характерини очмоқ. Ҳақиқатни очмоқ. ■ Гапнинг тагини гап очар. Мақол

12. Очиқ изҳор қилмоқ, маълум қилмоқ, айтмоқ.

  1. Йўлчи аксар вақт, ишдан қутулгач, у [Қоратой] билан вақт кечирар, қайғусини, севинчини унга очар эди. Ойбек, Танланган асарлар

  2. Агар улар [Тешабойлар] бу мақсадларини очиб айтмаётган бўлсалар, балки бунда бир сирлари бордир. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

13. Фош қилмоқ, ҳаммага маълум қилмоқ.

  1. Жиноятни очмоқ. Камчиликларни очмоқ. Сир учини сўз очар. Мақол

  2. Ола товуқ сомон сочар, ўз айбини ўзи очар. Мақол

  3. Йўқ, бунда бир сир бор. Мен бу ишни, албатта, очаман, деб ўйлар эди Нури. Ойбек, Танланган асарлар

14. тар. Паранжи ташлатмоқ, паранжисиз юришга имкон ёки рухсат бермоқ.

  1. Мулла Норкўзи жаҳл билан унинг [хотинининг] аламини босмоқчи бўлди: — Э, ҳали мен сени очаман деб юрибман-ку. А. Қаҳҳор, Майиз емаган хотин

  2. Яқин орада хотин-қизларнинг ёппа очилишини ташкил қилиш керак, тушундингизми? С. Зуннунова, Олов

15. Ҳуснига ҳусн қўшмоқ, гўзаллаштирмоқ, кўрк бермоқ.

  1. Ловуллаган гилам уйни жуда очиб юборди. Кийим қиз ҳуснини янада очибди. Эр юзини ер очар, ер юзини эр очар. Мақол

16. Кучайтирмоқ, ривожлантирмоқ, ўстирмоқ.

  1. Киши фикрини китоб очади. Иш иштаҳа очар, дангаса ишдан қочар. Мақол

  2. Мактаб, анжуман борғил, унда фикр очиб гоҳи, Илм-у фан тиғи бирлан жаҳл бағрини қон қил. Ҳамза

17. Тухум босиб, ундан жўжа чиқармоқ.

  1. Товуқ ўнта жўжа очибди. Мусича бола очибди.

  2. — Биз ёруғ дунёни кўриш учун туғилганмиз, Турғуной!— деди Мастон. — Биз товуқ эмасмизки, қандай тухум бостирса, шуни очиб чиқарсак. А. Қаҳҳор, Мастон

оч сўзи қатнашган жумлалар:

Гап очмоқ

Гап бошламоқ; бирор воқеа, ҳодиса, нарса ёки киши ҳақида гап бошламоқ.

Юрагини (ёки дардини) очмоқ

Юракдаги қайғу-ҳасратини, орзу-умидларини, тилак-истагини билдирмоқ.
  1. Кимга суянсам, дардимни очсам, у ҳам менга ўхшаган чиқади. С. Аҳмад, Уфқ

Америка очмоқ

с. т. Аллақачон маълум бўлган нарсаларни янгилик деб эълон қилмоқ.

Биқинингдан (ёки қулоғингнинг тагидан) дарча очиб қўяйми

Очди қилмоқ

Ким ҳақ, ким ноҳақлигини кўпчилик ўртасида ҳал қилмоқ.
  1. Бутун гапларни орада очди қилмасак, таъна-тавбалардан қутулмайдиганга ўхшайман. Ҳ. Назир, Ўтлар туташганда

Фол очмоқ

Тахмин қилмоқ; бирор ҳолат, ҳодиса ёки нарса ҳақида асоссиз гапирмоқ.
  1. Одамлар аниқ бир тасаввурга эга бўлмагани учун, ҳар ким ўз ҳолича фол очарди. Н. Сафаров, Оловли излар

Қорни очмоқ

Очиқмоқ, оч қолмоқ.

Қўриқ очмоқ

Ер ўзлаштирмоқ; фойдаланилмаган ерга экин экмоқ.
  1. Қўриқлар очилиб, ҳали сизот сувлар оқиб кетадиган қувурлар ётқизилмай туриб, уларга ҳам чигит экилди. М. М. Дўст, Лолазор.


ОЧ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

OCH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
605
Сўзнинг тескари ёзилиши
чо
Ҳарфлар сони
2
Кўришлар сони
378

оч сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
оч сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, оч сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+