оғ
билан улашинг
1. Бирор томонга ётиб, қия ҳолат олмоқ, қийшаймоқ, энгашмоқ, ёнбошламоқ.
-
Кема ўнг томонга оғди. Девор оғиб қолди.
-
Ортиқ сўзлай олмади, боши бир томонга оғиб тушди-ю, жим бўлди жони узилган эди. Х. Тўхтабоев, Йиллар ва йўллар
-
Анисимов ҳамиша деворни оғган томонга йиқитади. Э. Самандар, Дарёсини йўқотган қирғоқ
2. Бирор томонга, пастга сирғаниб, осилиб тушмоқ.
-
Қоринбоғ бўшаб, отнинг эгари чап томонга оғиб кетибди.
3. Тўғри, тик йўлдан ёки белгили йўналишдан четга чиқмоқ.
-
Самолёт курсдан оғди.
4. Бурилмоқ, четга чиқмоқ; бирор томон силжимоқ.
-
Яхшибоев гап мавзуси четга оғиб кетганини сезди. М. М. Дўст, Лолазор
-
Бек ака бошини кафтлари орасига олди: — Бебурд бўлиб қолдим чоғи ёшим оғиб! С. Нуров, Нарвон
5. Бўлинмоқ, чалғимоқ (ўй-хаёл, диққат-эътибор ҳақида).
-
Бирдан диққати оғиб, уларга қулоқ тутди. Шарқ юлдузи
6. кўчма Тўғри йўлдан адашмоқ, четга чиқмоқ, тоймоқ; бирор сиёсий оқимдан, маслакдан тоймоқ, қайтмоқ.
-
Менимча, ўртоқлар, Қўчқоров партия йўлидан оғиб, ёт унсурлар таъсирига тушиб қолган одам. С. Анорбоев, Оқсой
7. Бирор томонга йўналмоқ, қарамоқ (кўз ҳақида).
-
Ҳожихола, Тўрахоннинг хаёлчан кўзларига қараб олиб, жавоб кутди. Жувон кўзлари секин ерга оғди: Розиман. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Раънонинг ерга қараган кўзи секингина Анварга кўтарилиб, яна ерга оғди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
8. Энг юқори нуқтадан, зенитдан ўтмоқ (Қуёш, Ой ва юлдузлар ҳақида).
-
Қуёш кунботарга оғиб, соялар чўзилиб қолган бўлса ҳам, тепалар ҳамон офтоб селида жимирлаб ётарди. М. Мансуров, Ёмби
-
Уфққа оққан қуёш кўкни тутган тутун орасидан гўё қора шиша орқали кўринганга ўхшайди. Ойбек, Қуёш қораймас
9. Маълум бир муддатдан, пайтдан ўтмоқ, ошмоқ.
-
Вақт ярим кечадан оққан эди. М. Муҳамедов, Қаҳрамон изидан
-
Кун асрдан оғиб, шомга яқин қолган, шунинг учун гузардаги дўконлардан очиғи уч-тўртта эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
10. кўчма Бирор томонга ўтмоқ, унга мойил бўлмоқ ёки ён босмоқ.
-
Бирон эътиборлироқ одам закон [қонун] сўқиб қолса, дарров ўша томонга оғиб кетишарди. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
-
Бу замонда кимнинг жин чақаси кўп бўлса, одамлар ўшанга оғади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Саломат қақшоқ ўгай она билан чиқишолмади. Ҳар кун жанжал, эшитмаган гапи, емаган турткиси қолмади. Ота ҳам суюкли хотин томонга оғиб кетди. С. Аҳмад, Ҳукм
оғ сўзи қатнашган жумлалар:
Кун оғди
-
Кун оғиб, ерга соя тушиши билан Ҳамро опанинг юраги питирчилаб қолди. Ойдин, Ўзидан кўрсин
-
Тун оғди. Кечанинг ярмидан кўпи ўтди, ярим кечадан ошди. Тун оққач, баталон келди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
Боши оғиб
-
Боши оғиб келиб қолди.
Боши оққан томонга кетмоқ
-
Нусратдек вужудини чулғаган паришон кайфиятдан фориғ бўлиш учун бирдан боши оққан томонга кетиш ишқига тушди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
Кўнгли оғмоқ
-
Қизинг, туркман элдан биров топибди, Қизинг кўнгли шу туркманга оғибди. Равшан
Эси (ёки ҳуши) оғмоқ
-
Мен, эсим оғиб, унинг оғзига тикилганимча, қимирламай ўтириб қолдим. Ойдин, Садағанг бўлай, командир
-
Адолатнинг бир нуқтага тикилган кўзларига қараб қўрқиб кетди: эсидан оғиб қолса-я! Ҳали бу кўргилик ҳам бормиди унга. С. Зуннунова, Гулхан
-
Ҳафизанинг бирдан ранги оқариб, гўё бошига юз пудлик гурзи тушгандек, эси оғиб қолди. Мирмуҳсин, Умид
ОҒ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OG‘ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
оғ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар