огоҳ
билан улашинг
1. Билувчи, хабардор, зийрак, ҳушёр 1 Бўлиб ўтган ёки бўладиган иш, ҳаракат, воқеа-ҳодиса ва шу кабилардан хабари бор; хабардор, воқиф.
-
Алишернинг барча яқинлари бу гаплардан огоҳлар. Ойбек, Навоий
-
Шу ҳафталарда Заргаровнинг авзойидан огоҳ бўлиб юрган Дмитрий Казимирович бир кун тонг бўзармай, унинг уйига кириб келди. А. Мухтор, Танланган асарлар
2. Ҳушёр, сергак.
-
Молларнинг сўйилиб ёки йўқ қилиб юборилмаслиги учун огоҳ бўлиб туриш керак. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Огоҳ бўлки, ғазаб бамисоли инсон ичидаги ёниб турган чўғдир. Фан ва турмуш
ОГОҲ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OGOH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
огоҳ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар