оҳ
билан улашинг
1. Қувонч, завқ, қойил қолиш каби ҳис-туйғуларни ифодалайди.
-
Оҳ,одамлар! Эсласам, қалбимни қувонч, руҳимни шодлик қучади. Ж. Жабборов, Севинч ёшлари
-
Оҳ, бу ёқимли ҳид қаердан келди экан. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
-
Оҳ, гўзал жонон ҳаёт, сенда эрур озод киши. З. Диёр
2. Соғиниш, интизорлик каби маъноларни ифодалайди.
-
— Кел, бир ўпай!— деди Абдуманноф. — Оҳ! Азиз оғайним! А. Қаҳҳор, Оғайнилар
-
Баъзи вақтда унча-мунча пул ҳам сўраб оламан, Лекин чирт-пирт бўлиб, қўлдан учади-кетади. Оҳ, пул! Ойбек, Танланган асарлар
-
— Оҳ, айланай, овсинжон, — деди бир жувон кулгидан ўзини тийиб, — кўзимиз довуччада бўлган замонлар қандоқ замонлар экан-а? С. Зуннунова, Олов
3. Ачиниш, дард-алам, ҳасрат туйғусини ифодалайди.
-
Қани Гулнор? Қани жонони?— Оҳ, у йўқ. Ойбек, Танланган асарлар
-
Оҳ, фалокат, падар лаънат! Шарманда қилдинг-ку охири! Ҳамза, Танланган асарлар
4. Оғриқ, дард туйғусини ифодалайди.
-
/Заргаров дарров креслога ўтириб:] Оҳ! Воҳ! Суғур! Суғурсанг-чи! [Марасул омбурни чоғлаб:] Ҳозир Ҳозир. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
5. от взф. Дод-фиғон, нола, афғон, зорланиш.
-
Оҳ тортмоқ (урмоқ, чекмоқ).
-
Эй, телба кечмишнинг тилсиз гувоҳи, Тингланар қалбингдан йилларнинг оҳи. Ғайратий
-
Танҳо ётар эдим бўм-бўш қирғоқда, Тепамда юлдузлар чекар эди оҳ. А. Орипов, Йиллар армони
-
Саид Жалолхон ишонган тоғи хусусидаги бу хабарни эшитиб, оҳ тортди. А. Қаҳҳор, Башорат
-
Оғриқ аламидан тинмай оҳ урарди. Мирмуҳсин, Темур Малик
ОҲ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
оҳ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар