оҳангдор
билан улашинг
1. Қулоққа ёқадиган, хуш келадиган, ҳузур бағишлайдиган; ёқимли, мусиқий; оҳанги яхши.
-
Оҳангдор мусиқа.
-
Алла! Дунёдаги энг содда, энг соф, энг оҳанг-дор, эрка туйғули она қўшиғи. Саодат
-
Гуландом оҳангдор, жарангли овоз билан сўзлади. Ойбек, Танланган асарлар
2. Маълум оҳангга эга бўлган, маълум оҳанг билан талаффуз қилинадиган; оҳангли, жарангли.
-
Оҳангдор шеър.
-
Ўткир оҳангдор товушдан сесканганда, юк машинаси дарҳол ўзини йўл четига олиб, ўтавер, дегандек дуддудлади. С. Нуров, Нарвон
-
Соқолли кампир бир қўлини Нурининг бошига енгил қўйиб, баланд., товуш билан худди куйлагандек, сўзларни оҳангдор чўзиб қичқирди. Ойбек, Танланган асарлар
ОҲАНГДОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OHANGDOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
оҳангдор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар