оҳанг
билан улашинг
1. Бир-бирига уланган, уйғунлашган ёқимли товушлар оқими.
-
Ариқдан майин оҳанг билан сув оқар. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
2. Турли товушларнинг маълум бир тартибда уйғунлашиб, мусиқий бутунлик ташкил этган бирикмасидан иборат мусиқа асари; куй.
-
Бу ашуланинг оҳанги жуда яхши экан!
-
Буларнинг [шеърларнинг] ҳаммаси деярли газетада босилар, баъзиларини болалар оҳангга солиб, саҳналарда ашула қилиб айтар эдилар. А. Қаҳҳор, Сароб
3. Нутқда маънога қараб овознинг кўтарилиши ва пасайиши; интонация.
-
Буйруқ оҳанги, Сўроқ оҳанги. Тинч (босиқ) оҳангда сўзламоқ.
-
У
-
вақтларда мен шеърларнинг маъносини тўла тушунмасам ҳам, уларнинг ўқишдаги оҳанги мени завқлантирарди. С. Айний, Эсдаликлар
-
Зиёдахон баъзи жумлаларни маъносига мос келмайдиган оҳангда ўқиб, тингловчиларга уқтира олмагани учун, ҳикоянинг давомини Иброҳимовнинг ўзи ўқиди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
4. Сўзловчининг ички ҳис-туйғуларини ифодалайдиган талаффуз услуби.
-
Аразлаган оҳангда сўзламоқ. Йиғламсираган оҳангда гапирмоқ.
-
Ойша хола қалбдан силқиб чиққан меҳрибон бир оҳангда гапирди. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
-
Гулнор тўғрисида сўзлаганда, товушига сирли оҳанг берди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Кечир демоқчисиз, — деди Инобат майин, аламли оҳанг билан. Х. Тўхтабоев, Фелетондан сўнг
5. кўчма кам қўлл. Нарсаларнинг ўзаро қўшилишидаги мослик, уйғунлик.
-
Бўёқларнинг нафис оҳанги бениҳоят нозик товланар эди. Ойбек, Навоий
оҳанг сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳар (ёки юз, минг)
-
Дангасага иш буюрсанг, ўзини ҳар оҳангга солади.
ОҲАНГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OHANG сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
оҳанг сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар