олов
билан улашинг
1. Юқори ҳароратда ёниб, нурланиб турган газ, аланга, ўт.
-
Олов ёқмоқ. Оловни ўчирмоқ. Қумғонни оловга қўймоқ. Оловнинг тиши йўқ, ҳўл-қуруқ билан иши йўқ. Мақол
2. Чўғ.
-
Танчанинг оловини очинг, тақсир, баданимда қалтироқ турди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
[Йўлчи] Бир қўлини қизнинг пешонасига қўйди: — Нақ оловдай — деди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Иссиқлик, ҳарорат.
-
Қуёш олови.
-
Қуёш осмондан олов қуйяпти. С. Аҳмад, Таъзим
-
Ҳувуллаган тундай ёлғизлик қурсин, Ёлғиз чақмоқтошдан чиқмайди олов. Ч. Эргаш, Орзунинг оғир киприклари
-
Йўлчи қуёшнинг олов селида чўмилиб, тўнка ковлар эди. Ойбек, Танланган асарлар
4. кўчма Ғайрати ичига сиғмайдиган, юрагида ўти бор, жўшқин.
-
Олов йигит.
-
Синфнинг энг шўх, олов ўқувчиси Санжар бўлса, оғзини катта очганча, Ойша холага тикилиб қолди. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
-
Ўзиям десангиз, отинойиси, олов. На бир қўрқишни билади, на бир нарсадан ман тортишни. Ш. Тошматов, Эрк қуши
5. Жўшқин туйғу, ҳиссиёт.
-
Шунча тутқун бўлишига қарамасдан, бу қизнинг қалбига муҳаббат олови аллақачон тушган эди. С. Зуннунова, Олов
-
Исфандиёрнинг инжиқ ва худбин кўнглида ўч олови ёнарди. С. Сиёев, Аваз
олов сўзи қатнашган жумлалар:
Икки олов орасида (ёки ўртасида)
-
Шўрлик асирлар икки олов орасида қолган эдилар: чиқмай десалар, мўғуллар орқаларидан санчар, чиқай десалар, мудофаачиларнинг ўқ ва найзасига санчилар эдилар. М. Осим, Ўтрор
Кесакдан олов чиққандай
Олов кўзлар
-
Ёш Ҳожия олов кўзларини чарақлатиб, Онахонга тикилган эди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
Олов нафасли
-
У айтган толлар қулапти, бош тиқмоқчи бўлган мактаб-маориф соҳасига тамоман янги одамлар, олов нафасли ёшлар келипти. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Уруш оловини ёқмоқ
ОЛОВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OLOV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
олов сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар