олмос
билан улашинг
1. Шаффоф, ялтироқ соф углероддан иборат ўта қаттиқ, қимматбаҳо тош (тарашлаб маълум шаклга келтирилгани бриллиант деб аталади).
-
Олмос ерда қолмас. Мақол
-
Табиатда мавжуд бўлган нодир тошлар ичида энг машҳури олмос ҳисобланади. Фан ва турмуш
2. Шундай тош ўрнатилган кескич; олмосли кескич.
-
Олмос билан ойна кесмоқ.
3. Олмосдан ясалган, олмос билан беза-тилган, зийнатланган.
-
Олмос қилич. Олмос зирак.
4. кўчма Шундай тош сингари ўткир, кескир; қимматли, бебаҳо.
-
Инсон ақли — олмос. Мақол
-
Бу олмос сатрлар муаллифи буюк шоир ва мутафаккир Паҳлавон Маҳмудга қўйилган ёдгорлик қадимий Хоразм усталари қандай мўъжизавор санъат обидаларини яратишга қодир бўлганликларидан гувоҳлик бериб турибди. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Куйла, созим, юрагим, шеърим, Бахт китобин қилгил тарона. Замирида ҳуқуқ, эрк, номус. Ҳар бир сатри олмос, дурдона. Байратий
Заҳарли, сариқ гулли ёввойи ўт; олмос ўт.
ОЛМОС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OLMOS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
олмос сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар