Izoh.uz сайтида олтин сўзининг изоҳи ва маънолари

олтин

от

1. Менделеев даврий системасининг И гуруҳига мансуб кимёвий элемент; сариқ-қизғиш тусли қимматбаҳо нодир металл; зар: тилла.

  1. Соф олтин. Олтин соат. Йўқолган пичоқнинг сопи олтин. Мақол

  2. Директор ўша терилар учун кўргазманинг олтин медалини олди. С. Аҳмад, Юлдуз

  3. Хомток қилинган ишкомда ҳусайни узумлар олтиндек товланмоқда. И. Раҳим, Ихлос

2. кўчма Ҳар қандай қимматбаҳо ёки азиз нарса ҳақида.

  1. Ер —хазина, сув — олтин. Мақол

  2. Дўст-ёрлар аҳил бўлса, Чўлда олтин ундирар. Мақол

  3. Қўшиқ айтиб келаман қир ёқалаб. Гулчечаклар тераман Сир ёқалаб. Тер тўкиб етиштирган олтинимиз Туради чаноғида бизга қараб. Фольклор

3. Шу металлдан зарб қилинган пул.

  1. Ҳомид ёнчиғини чиқариб, бир қўлидан иккинчи қўлига олтинларни санаб тушира берди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

  2. Бунчалик дабдаба, албатта, хазинадаги олтинлар кучи билан бўлгандир, деб баъзиларнинг кўнглига келар. А. Қодирий, Меҳробдан чаён

4. сфт. кўчма Қимматли, бебаҳо (фикр, гап, сўз, иш, вақт ва шу кабилар ҳақида).

  1. Олтин ёшлик. Ёш чоғим — олтин чоғим. Мақол

  2. Кам бўлманг, раисим, олтин сўзларни айтдингиз. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли

  3. Амунинг бўйида кезардим танҳо. Шу олтин дамларни сезардим танҳо. Ғайратий

олтин сўзи қатнашган жумлалар:

Олтин суви

  1. Олтин суви югуртирилган соат.

Олтин бош

Яхши идрок этадиган, яхши ишлайдиган бош, ўткир ақл; шундай бош, шундай ақл соҳиби.
  1. Ниҳоят, Қоратой Йўлчининг елкасини дўстона қоқиб деди: — Роса бошинг бор, иним Йўлчи, олтин бошинг бор. Гапларинг бари ҳақ. Ойбек, Танланган асарлар

Олтин водий

Ноз-неъматларга бой, обод, яшнаган водий.

Олтин куз

Йилнинг ҳамма нарса ғарқ пишган тўкин-сочин пайти, мўл-кўлчилик фасли.
  1. Баҳор бўйи, ёз бўйи заррама-зарра йиққан бунёдини буюк саховат билан деҳқон этагига солаётган мана шу олтин кузда унинг юраги қафасдан чиққан қуш юрагидай яйрай бошлади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

Олтин одам

Жуда яхши одам, тенги-мисли йўқ одам.

Оқ олтин

Пахта.

Қора олтин

Нефт ёки кўмир.

Қўли олтин

Ёки олтин қўл Ҳар ишга моҳир қўл ва шундай қўлли киши.
  1. Сизларни кўрганимда Олтин қўл албатта тушар эсимга. Х. Салоҳ.


ОЛТИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

OLTIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
3626
Сўзнинг тескари ёзилиши
нитло
Ҳарфлар сони
5
Кўришлар сони
314

олтин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing

Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар

олтин сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, олтин сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+