омад
билан улашинг
Ишнинг ўнгдан келиши, илгари босиши; бахт, толе.
-
Омадингиз баланд. Ҳар йигитга бир омад. Мақол
-
Ишнинг омади —ўз вақти. Мақол
-
Эҳҳе, иш катта-ку! Омад тилайман, чўталдан чўзасиз-да! Ойбек, Танланган асарлар
-
Буни омад дейдилар: ҳам иш ундирибсан, ҳам томоша қилибсан. Ойбек, О.в. шабадалар.
омад сўзи қатнашган жумлалар:
Омад қуши
Омади гап
-
Мен омади гапни айтибман, ўртоқ Самандаров, албатта, мени билмайдилар. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
— Жаноби олий ва сизнинг давлатингиз ҳаммаси меники, нега хафа бўлайин, гапнинг омадини айтдим-да, — деди Ўрмон полвон. С. Айний, Қуллар
Омад(и) келмоқ (ёки юришмоқ)
-
Рўзиқулнинг омади келиб, чўнтаги хўппая бошлади. Ғайратий, Довдираш
Омади кетмоқ
-
Омадинг кетганда, кунлар тошбақа юриш қилиб, секин ўтади. Н. Қобил, Унутилган соҳиллар.
ОМАД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OMAD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
омад сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар