Izoh.uz сайтида кўр сўзининг изоҳи ва маънолари

кўр

фл

1. Кўриш қобилиятига эга бўлмоқ, киши ва нарсаларнинг, борлиқнинг кўриниши қандайлигини фарқлай билмоқ.

  1. Икромнинг дадаси Тўймат акани, кўзингиз яхши кўрмас экан, деб олишмади. С. Сиёев, Ёруғлик

  2. Отамнинг бир кўзи кўрмай қолди. С. Сиёев, Ёруғлик

2. Кўз билан илғамоқ, кўз воситасида аниқ фарқламоқ, сезмоқ, билмоқ.

  1. Лекин рашк қитиқлаган кезларда чеҳранг ўзгаради. Мен буни ўз кўзим билан кўрганман. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  2. Фотимани устаникидан чиқиб келаётганини кўрганлар аввал ҳайрон бўлишди. Т. Ашуров, Оқ от

3. Танишиш, билиш, аниқлаш ва шу кабилар мақсадда кўздан, назардан кечирмоқ; назар солиб текширмоқ; қарамоқ.

  1. Врач касални кўрди. Китобни кўрмоқ.

  2. Маллавой ака чориғини чироққа солиб кўрди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  3. Вакилнинг ўғил боласи раис билан суҳбатлашиб, планни кўриб, палов тўрани еб, йўлига равона бўлади. Гулдаста

  4. Ака, тезроқ кўриб беринг, шошиб турибман. С. Сиёев, Ёруғлик

4. Бирор тўхтамга келиш, чора белгилаш учун муҳокама қилмоқ.

  1. Бировнинг аризасини кўрмоқ. Бу масалани мажлисда кўрамиз.

5. Дуч келтирмоқ, учратмоқ.

  1. Сал кеч қолганингда, кўролмай, армонда кетардим. И. Раҳим, Чин муҳаббат

  2. Вой, ҳароми ноинсоф! Мен бундай мўлтонини сира кўрганим йўқ эди. Ойбек, Танланган асарлар

6. Ҳол-аҳвол сўраб йўқламоқ.

  1. Беморни кўрмоқ.

  2. [Унсин:] Гулнор опани унутмайман сира, уни кўргани тез-тез келиб тураман. Ойбек, Танланган асарлар

  3. [Курбон ота:] МТСга келганида, [Ўрмонжон] мени кўрмасдан кетмайди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

7. Бошдан кечирмоқ; тажрибадан ўтказмоқ.

  1. У кўп қийинчиликларни кўрган киши

  2. — Ҳар қанча дарбадарлик бўлса, мен кўрганман, ўғлимга қолгани йўқ, — деди Сидиқжон. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  3. Йигитликда бизнинг бошимиздан ўтган саргузашт шундоқ бўлган, ўғилларим. Бизнинг кўрганларимиз қурсин. П. Турсун, Ўқитувчи

8. Бирор кимса ёки нарсага эга бўлмоқ, эришмоқ, етишмоқ.

  1. Давлат кўрмоқ.

  2. Яқин тўрт ойча умр қилдик. Умримда хотин кўрганим ҳам шу. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  3. Кампир эшикка қаради: — Вой, оғзингизга ёғ, ўғлим! Келин кўрадиган куним ҳам бормикин! А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  4. Мен-ку йилда беш газ чит кўрмайман, келишингизда шу бечорага бир нарса олиб келсангиз-чи сиз ҳам одам бўлиб! А. Қаҳҳор, Майиз емаган хотин

  5. Мен ҳам орзу-ҳавас кўраман, деб сиз билан бир ёстиққа бош қўйганман. С. Нуров, Нарвон

  6. Бош бўлинг, сув чиқарайлик, экин қилайлик, оз бўлсаям, оғзимиз ош кўрсин. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

9. Томоша қилмоқ, томошабин сифатида кузатмоқ.

  1. Болалар телевизор кўрмоқда. Кеча янги кино кўрдик.

  2. Эсингда борми, райондан театр кўриб келаётган кечамиз аравада Сотиболди, ашула айтамиз, деб Канизакни қистади, кўнмагандан кейин, сочидан тортди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

10. Юз берган воқеага бошқа киши ёки нарсани сабаб қилиб кўрсатмоқ.

  1. Китобни ўзи йўқотиб, мендан кўраётир. Ўзинг қилиб, бировдан кўрма!

  2. Чаросни тинч қўясиз. Бўлмаса, ўзингиздан кўринг. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

11. Тажрибада синамоқ, синаб билмоқ.

  1. Ер сотганларнинг кўпини кўрдик, охири гадой бўлади. Ойбек, Танланган асарлар

  2. Вексель деган сўз чиқди. Уни ҳам кўрдик, бениҳоят зарур нарса. Ойбек, Танланган асарлар.

12. Пайқаб олмоқ, илғамоқ, туймоқ.

  1. Катта кўрмаганни кичик кўради, кичик кўрмаганни катта кўради, иккаласи биргалашиб қараса, ҳеч нарса кўздан қочмайди, дейди халқ. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  2. Дафъатан қулоғига чалиниб қоладиган гап-сўзларда, байт-у ғазалларда энди бутунлай ўзгача маъно кўради. Х. Султонов, Онамнинг юрти

  3. Омон мустақил фикрли, чўрткесар, узоқни кўра оладиган, тадбиркор, яхши дўст эди. С. Кароматов, Олтин қум

13. Бирор нарсани таъкидлаш ва унга диққат-эътиборни жалб этиш учун қўлланади.

  1. Ширинлигини кўр!

  2. [Набигулнинг акаси:] — Дидни кўринг-а, трафаретнинг рангига мос абажур! А. Қаҳҳор, Қанотсиз читтак

  3. Болтабой кўрдингми, яширмайди деган мазмунда Сидиқжоннинг тиззасини босиб қўйди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  4. Замоннинг тескарилигини кўринг! Шоҳимардонга очиқ келолмасам! К. Яшин, Ҳамза

14. Айрим сўзлар билан бирикиб, шу сўз билдирган иш-ҳаракатни амалга оширмоқ маъносини билдиради.

  1. Чора кўрмоқ. Ҳозирлик кўрмоқ.

  2. Бригада аъзолари айни вақтда пахта йиғим-теримига ҳар тарафлама қизғин тайёргарлик кўрмоқдалар. Газетадан

15. 15 деб ҳисобламоқ, билмоқ; деб қарамоқ, тушунмоқ.

  1. Лойиқ кўрмоқ. Мувофиқ кўрмоқ. Раво кўрмоқ. Оз бўлса ҳам, кўп ўрнида кўринг. У йигитни ўзига тенг кўрмади. Барчани баравар кўрмоқ. Мен сени ўз укамдай кўраман.

  2. [Йўлчи:] Синглим, ўз уйингдай кўр, тортинма. Кампирнинг юмушларига қараш. Ойбек,Танланган асарлар

  3. Камол қози ҳам Сафохон тўранинг гапларига эътироз билдирмасликни маъқул кўрди, шекилли, тек қулоқ солиб турарди. К. Яшин, Ҳамза

16. кўм. фл. взф. Ҳаракатнинг синаш учун бажарилишини, бажармаслик ҳақида огоҳлантиришни билдиради.

  1. Синаб кўр. Ўйлаб кўр. Сўраб кўраман. Айта кўрма. Бора кўрмасин.

кўр сўзи қатнашган жумлалар:

Елкамнинг чуқури кўрсин

Иш кўрган

Иш кўрмоқ

Иш юритмоқ, иш тутмоқ.
  1. Бундоқ каллани ишлатинг, тулкидек айёр, мушукдек муғамбир бўлинг, зимдан иш кўринг. К. Яшин, Ҳамза

Кун кўрмоқ

Ҳаёт кечирмоқ.
  1. Унинг касби ямоқчи бўлиб, зўрға кун кўрар экан. Гулдаста

Кўпни кўрган

Кўрарга кўзи, отарга ўқи йўқ

Ҳадсан ташқари ёмон кўради.
  1. — Ўзимнинг ҳам тўрани кўрарга кўзим, отарга ўқим йўқ, — деди чилим тортиб туриб Рустам ака. Ж. Шарипов, Хоразм

Кўргани (ёки кўришга) кўзи йўқ

Жуда ёмон кўради.
  1. Шерали бундай лоқайд одамларни кўрарга кўзи бўлмаса-да, ҳозир ўзини мумкин қадар босди. С. Кароматов, Олтин қум.

Туя кўрдингми — йўқ

Ўзини ҳеч нарса кўрмаган, билмаган қилиб кўрсатиш лозимлигини таъкидлаш учун ишлатиладиган матал.
  1. [Баққол:] Иложи бўлса, яматганингизни айтманг, койиб-нетиб юрмасин тағин. Туя кўрдингми — йўқ, вассалом. Ойбек, Танланган асарлар

Узоқни кўрмоқ

Хўжа кўрсинга

Юз кўрмас бўлиб кетмоқ


КЎР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

KO‘R сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
625
Сўзнинг тескари ёзилиши
рўк
Ҳарфлар сони
3
Кўришлар сони
304

кўр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
кўр сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, кўр сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+