кўпчи
билан улашинг
1. Шишмоқ, бўртмоқ, шишиб кўтарилмоқ (юз, қовоқ ва шу кабилар ҳақида).
-
Кўришаётганда, кўзлари ҳам қизариб қолганини, қовоғи одатдагидан кўпчиброқ турганини кўрди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Башорат етиб келди юм-юмалоқ юзи терлаб, қизариб, кўпчиб кетган. А. Мухтор. Опа-сингиллар.
-
осмондаги ойлар ҳам, кўпчиб ётган ерлар ҳам — бари-бари сеники. Т. Мурод, От кишнаган оқшом
2. Етилиб, шишиб кўтарилмоқ; етилмоқ (асосан хамир ҳақида).
-
Махсус автомат машина кўпчиган хамирни зувала қилиб, узиб ташлаяпти. Газетадан
-
Вақти етиб кўпчигач, албат, Тоғорадан тошади хамир. М. Али, Боқий дунё
КЎПЧИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KO‘PCHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кўпчи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing