оқлиқ
билан улашинг
1. Сут ва сутдан тайёрланадиган маҳсулотлар (қатиқ, қаймоқ ва шу кабилар).
-
Агар бўлса оқлиғинг, билинмайди йўқлиғинг. Мақол
-
Эчки бўлса ҳамки, бола-чақага оқлик ўзимиздан чиқиб турган эди, гўшт-пўштини олиб, битта соғин эчки берсанглар. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Анчадан бери оқлиқ кўрмаган фарзандларимнинг сутни ниҳоятда иштаҳа ва иштиёқ билан ича-ётганини кўриб, ўпкам тўлиб йиғлаб юбордим. Газетадан
2. Пиширилган сутни ивитиш (қатиқ қилиш) учун унга солинадиган озгина қатиқ; томизғи.
-
— Ҳозир сут соққандирсиз, ахир. — Соғдим Пишириб, оқлиқ солиб қўйган эдим. А. Қаҳҳор, Сароб
3. этн . Тўйга розилик белгиси сифатида совчиларга совға қилинадиган оқ ёки очиқ, оч рангли газлама, рўмол, кийим-кечак.
-
[Эшон] Қўйнидаги бир кийим читни Сурхонбойнинг олдига қўйди-да, гап бошлади: — Мана бу хамир учидан патир, ҳожим Оқлиқ Қуда бўлмоқчимиз. И. Раҳим, Тақдир
4. этн. Кўмиш маросимига, азага келганларга бўлиб бериладиган рўмолчабоп газлама; йиртиш.
-
Оқлиқ йиртиш.
5. этн. Кафан, кафанлик.
-
Абдураҳмонбой Олимжонни бойлигига соҳиб қилиб, ўзи икки газликкина оқликка эга бўлиб, ҳовли-жойларини ташлаб, бир бўйгина чуқургача кириб, бедом-у дарак кетди. Ҳамза, Танланган асарлар
ОҚЛИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OQLIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
оқлиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар