оқла
билан улашинг
1. Оҳак, бўр каби оқ тусга киритувчи нарсалар билан бўямоқ.
-
Деворни оқламоқ. Уйни оқламоқ.
-
Дарахтларнинг танасини оқлаб юрган чол енги билан пешонасини арта туриб, шийпонга қараб қичқирди: Ҳой Комилжон! С. Зуннунова, Олов
2. Овқатга қатиқ қўшмоқ, қатиқламоқ.
-
Мошхўрдани оқламоқ.
-
Ойхон қўшқулоққа қатиқ ивитиб қўйган экан, маставани оқлаб ичдилар. А. Мухтор, Кумуш тола
3. Чойга сут аралаштирмоқ.
-
[Қутидор:] Тўйбека, Кумушнинг чойини оқлаб бер-чи. А. Қодирий, Ўтган кунлар
4. махс. Металл нарсаларнинг сиртига қалай югуртирмоқ.
-
Мис қозонни оқламоқ.
5. Донни, ғаллани туйиб, пўстини ажратмоқ, тозаламоқ.
-
Ўрта яшар хотин кўйлак енгларини билагигача шимариб, тўқ-тўқ қилиб, келида шоли оқлайди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Куёвингиз обжувозда шоли оқлаяпти. Тинч-омонлик, отаси. Ҳ. Ғулом, Машъал
6. кўчма Бирор кишининг гуноҳсиз эканлигини тасдиқламоқ, кимсани айбдор эмас деб топмоқ.
-
Суд гуноҳсизларни оқлади.
-
[Ҳамида:] Мен қизни оқлаб, бутун гуноҳни унинг хўжайинига, ёш қизни бу қадар бераҳм эксплуатация қилган кишига қўймоқчиман. А. Қаҳҳор, Адабиёт муаллими
-
Қодир Набигулга Ҳолингга вой дегандай қилиб қаради. Буни Набигул фаҳмлаб, ўзини оқлашга киришди. А. Қаҳҳор, Қанотсиз читтак
7. Бирор ҳаракат ёки ҳолатнинг тўғрилигини тасдиқламоқ, ҳақ, тўғри деб топмоқ.
-
Қизига бўлган ғазабини юраги оқласа, ақли қораларди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Қиз-жувонларимизнинг эгнидаги ғалати-ғалати кийимлар ҳақида гап борганда, уларни нима деб оқлашни ҳам билмайсан киши. Газетадан
оқла сўзи қатнашган жумлалар:
Ишончни оқламоқ
-
Бу йигит лаёқатли, ишчан, шубҳасиз, ишончларингизни оқлайди. Шарқ юлдузи
Она сутини оқламоқ
Тузини оқламоқ
-
Улуғ бурчим тузингни оқламоқдир, Ҳамиша ҳурматингни сақламоқдир. Ҳабибий
ОҚЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OQLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
оқла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар