орттир
билан улашинг
1. Ортмоқ И 1-6 феълининг орттирма нисбати.
-
Ихлосни орттирмоқ. Қувончини орттирмоқ. Шубҳани орттирмоқ.
-
Раис:
-
Гўё кўринишда иш қиласиз, ҳақиқатда бошқаларга иш орттирасиз. Н. Сафаров, Хадича Аҳророва
-
У [Саодатхон] устаси Александр Михайловичнинг кўрсатмаларини кўнгилдагидан кўра ҳам орттириб бажарар эди. Н. Сафаров, Уйғониш
2. Тежаб-тергаб, иқтисод қилиб кўпайтирмоқ, оз-оздан йиғиб тўпламоқ.
-
Бир қанча танга орттириб қола билса, рўзғорга харжлайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
[Али] Ўзининг бахтсизлигидан, топганини рўзғордан орттиролмай, шу кунгача уйланолмай келишидан ҳасрат қилиб кетди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Топмоқ, эришмоқ, етишмоқ; эга бўлмоқ; қозонмоқ.
-
Обрў орттирмоқ. Ҳунар орттирмоқ.
-
Боисжон Эргашев армия сафида хизмат қила бошлаган йилнинг дастлабки ойидаёқ янги ихтисос орттириб олди. Н. Сафаров, Янги ер
-
Минг афсуслар бўлсинким, ким номимни эшитса, лаънатлади, лаънат орттирдим! Шукрулло, Сайланма
-
Бола-чақа орттириб, деярли Тошкентда турғун бўлиб қолаётганига қарамай, киндик қони тўкилган она тупроқ тортгани-тортган эди. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
орттир сўзи қатнашган жумлалар:
Дунё орттирмоқ
-
Мен кимларнингдир мол-у мулкини талаб, дунё орттириб, донг таратиб, қадр-қиймат топдимми? Шукрулло, Сайланма
ОРТТИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ORTTIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ОРТТИР сўзига берилган маънолар
орттир сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
орттир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар