орзу-ҳавас
билан улашинг
1. Дилдаги эзгу истак ва ниятлар.
-
[Ғуломжон] Қалбидаги тилак ва истакларни аввалги куни дадил айтолмаган бўлса, эртасига ҳаммасини — бутун орзу-ҳавасини, севги ва сезгисини очиқ айтди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Орзули катта тўй-томошалар, тантанали маросимлар.
-
— Не-не орзу-ҳаваслар билан келин қилган эдим, — ҳасратини тўка бошлади энамиз, — кўнглимдагидай чиқмади. Ёшлик
-
Ҳалиги мен айтган ўртоғимнинг ота-оналари орзу-ҳавас қидириб, бечора қизларини қаритиб қўйдилар! А. Қодирий, Ўтган кунлар
орзу-ҳавас сўзи қатнашган жумлалар:
Орзу-ҳавас кўрмоқ
-
Худога шукур, тўй кўрдим, чимилдиққа кирдим, орзу-ҳавас кўрдим. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Виз бурун замонда шунча давлат билан бу хилда орзу-ҳавас кўрган эмасмиз. А. Қаҳҳор, Йиллар
ОРЗУ-ҲАВАС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ORZU-HAVAS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ОРЗУ-ҲАВАС сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ОРЗУ-ҲАВАС сўзига берилган маънолар
орзу-ҳавас сўзига янги изоҳ қўшинг
Кейинги 10 та сўз
орзу-ҳавас сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар