ошир
билан улашинг
1. Ошмоқ 1-7, 9-10 феълларининг орттирма нисбати.
-
Ойликни оширмоқ. Товуқлар сонини оширмоқ. Ҳосилни оширмоқ.
-
Дарё сувини баҳор тоширар, одам қадрини меҳнат оширар. Мақол
-
Княз сув пулини уч баравар ошириб юборибди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Одамларнинг руҳини кўтариш, ҳосил-дорликни ошириш керак. Т. Ашуров, Оқ от
-
Мавжуд корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватини ошириш билан янги объектлар ҳам барпо этилди. Фан ва турмуш
2. сўзлашув тили Бировга бериб, ўтказиб юбормоқ; пулламоқ, сотмоқ. Жиноят ишини коптоксимон терговдан терговга, суддан судга ошираверди Газетадан.
-
Агар., қутичани бирор ерга оширган бўлсанг, ҳали ҳам яхшиликча ўрнига қайтар, — деди Ҳожи бобо Шум болага. Ғ. Ғулом, Шум бола
-
[Марасул:] Хуморхон шунақа нарсаларга ўч, ўшанга оширамиз. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
3. Бўрттирмоқ, муболаға қилмоқ.
-
Мақтовини оширмоқ.
-
— Йўқ, сиз жуда ошириб юбордингиз, Сайфуллахўжа, — деди бошини чайқаб, — сизларникида кунига уч-тўрт маҳал эмас, бир маҳалгина иссиқ овқат ер эдим. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Сидоров ошириб юборганини тушунди. Э. Самандар, Дарёсини йўқотган қирғоқ
4. Маълум чегара ёки баландликдан ўтказмоқ.
-
Бу сафар Ҳабибулло полвон Куллалик полвонни елкаси узра ошириб, отиб ташлади. Т. Ашуров, Оқ от
-
Тўрт-беш метр баландга етганда, инқиллаб, қанордаги тупроқнинг ярмини елкасидан ошириб тўкади-да, қолганини дўнгга опчиқиб кетади. С. Аҳмад, Уфқ
ошир сўзи қатнашган жумлалар:
Бошидан (ёки ўзидан, елкасидан) оширмоқ
Оширмай-тоширмай
-
Кунлар ўтаверди. Умид асло пинагини бузмади. Комиссияга бор ҳақиқат гапни оширмай-тоширмай айтди. Мирмуҳсин, Умид
Амалга оширмоқ
-
Ўйлаган режасини амалга оширмоқ.
ОШИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OSHIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ошир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар