ошкора
билан улашинг
1. айн . ошкор 2.
-
Ошкора сўзлашмоқ.
-
Фотиҳа бўлгандан кейин ошкора учрашув уларга ман этилди. Урф шунақа, одат шунақа, начора. Х. Тўхтабоев, Йиллар ва йўллар
-
Ўзларингиз ошкора гаплашиб олинглар. Орқадан ғийбат қилгунча, ҳар қандай гап бўлса, шартта бетга айтиш керак. С. Сиёев, Отлиқ аёл
2. сифатдош Очиқ-ойдин, ҳаммага маълум бўлиб, кўриниб турган; аён.
-
Яширин дўстдан, ошкора душман яхши. Мақол
-
Шаҳарнинг кўп хуфия ва ошкора савдогарлари Муҳаммадражабга қойил қоладилар. А. Қаҳҳор, Сароб
-
[Нури] Қизнинг юрагидаги сирларни бутунлай ошкора қилишни истади. Ойбек, Танланган асарлар
ОШКОРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OSHKORA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ошкора сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар