ошла
билан улашинг
1. Махсус моддалар, эритмалар билан хом терига, мўйнага ишлов бермоқ, терининг жунини тўкмоқ, терини яланғочламоқ.
-
Кеч билан ўзим бош бўлиб таначани сўйиб, ёғ-гўштини хумга урдик. Терисини эшон, вақти келганда пишириб, маҳси қиларман, деб ошлашга буюрди. Ғ. Ғулом, Шум бола
-
Ҳар қандай ҳайвон териси ҳам ошланса, тоза ва пок бўлади. Фан ва турмуш
-
Чавандоз эгарга қоплама қиламан деб, тери ошлаётган экан. Ш. Бўтаев, Қўрғонланган ой
2. сўзлашув тили Ош емоқ, овқатланмоқ; ош, овқат бермоқ.
-
Энди ошин ошлайди, Тоғдан аста пастлайди. Нурали
ОШЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OSHLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ошла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар